1. Нима юз берди?

Турли тиббиёт ташкилотлари пандемия даврида киши ўзини қандай хавфсизлантириши мумкинлигини аллақачон батафсил тушунтириб берган, яъни қўлларни қандай ювиш керак, ниқобни қандай тақиш зарур ва одамлардан қандай масофада турган маъқул. Аммо битта муҳим савол барибир жавобсиз қолди: бизга етказиб бериладиган ёки ўзимиз харид қиладиган маҳсулотлар ва бошқа товарларни дезинфекциялаш керакми? Уларни “карантин”да сақлаш зарурми? Ёки умуман ҳеч қандай чора кўрмаса ҳам бўладими?  
 
2. Нима қилса тўғри бўлади?

Афсуски, бир хил жавоб мавжуд, деб айта олмаймиз. Муаммо бошқа кўпгина ҳолатлардаги каби шундаки, бу янги вирус, у эндигина ўрганилмоқда. Ҳозирча биз фақат назарий жиҳатдан, касалликни келтириб чиқарувчи вирус мис юзасида 4 соатдан кейин, картон юзасида 24 соатдан сўнг, пластик ва зангламайдиган пўлат юзасида 72 соатдан сўнг нобуд бўлишини биламиз, холос.  Бошқа тадқиқотлар ҳам ўтказилди, аммо улар ҳам зарарлантиришга қодир бўлмаган вирус зарралари турли юзаларда қанча вақт сақланиб турганини кўрсатмоқда.
 
3. Нима қилиш мумкин?

Қўлларни ювиш керак. Америка касалликлар назорати ва профилактикаси марказларининг қайд этишича, назарий жиҳатдан маҳсулот ўрамида кишига юқиши мумкин бўлган вирус қолган бўлса ҳамда одам аввал уни ушлаб кейин юзига тегинган бўлса, ўрам хавфли бўлиши мумкин (қутининг очиш билан одам нафас оладиган коронавирусли томчилар фаввораси отилиши даргумон, албатта). Шу боис АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни назорат қилиш бошқармаси (FDA) бу борада жуда хавотир олаётганларга ўрамга тегингандан кейин, овқатни ўрамдан олиб, уни тайёрлашни бошлашдан ва бевосита овқатланишдан олдин  қўлларни ювишни тавсия этади. Лекин шу билан бирга, вирус ўрам орқали ёки овқат орқали ўтишига далиллар йўқ.
 
4. Шунчаки ўрамни ювса бўлмайдими?

Биринчидан, бунинг ҳар доим ҳам имкони йўқ: дезинфекцияловчи воситаларнинг асосий қисмидан ғоваксиз қаттиқ юзаларда фойдаланиш мумкин. Кейин картон бенинг натижасида намланади. Иккинчидан, бу ҳар доим ҳам хавфсиз эмас. Пандемия даврида уйни дезинфекциялаш учун таркибида натрий гипохлорити бўлган бўлган воситалардан (у, масалан, оқартирувчи моддада бор) фойдаланиш тавсия этилади. Уни овқатга ишлатиб бўлмайди ва у билан идишларни ювиш мумкин эмас. Шу боис бундай восита билан ўрамни артиш керак эмас: бу ҳолда натрий гипохлорити овқатга тушиши мумкин. Унинг ҳиди ҳам иштаҳани келтирмайди. Спиртли антисептик воситалар бу борада хавфсизроқ ҳисобланади, аммо уларни ҳозир топиш анча қийин иш. Бошқа бир варинат – ювувчи воситалар (масалан, совун). Ювувчи воситалар ҳақиқатдан ҳам вирусдан халос этиши мумкинлигига қарамасдан (аммо уйни улар билан тозалагандан кейин ҳам дезинфектантлардан фойдаланиш тавсия этилади), улар ҳам овқатга тушиши мумкин, бу эса маъқул эмас. Масалан, мева ва сабзавотларни махсус воситаларсиз шунчаки сув билан чўтка ёрдамида ювиш тавсия этилади.
 
5. Мева ва сабзавотларни шунчаки сув билан ювишнинг ўзи етарлими?

Ҳа. янги коронавирусгача инсоният бошқа кўплаб хавфли вируслар ва бактериялар ҳақида билган, лекин шунга қарамасдан етакчи ташкилотлар оддий сув билан ювишни тавсия қилган. Еб бўлмайдиган пўчоғи бор мева ва сабзавотларни ҳам ювиш керак. Бунинг бир нечта сабаби бор: сиз унинг ейдиган қисмига етишингиздан олдин ейилмайдиган қисмига тегинасиз ва шу тарзда хавфли вируслар ва бактерияларни юқтирасиз: агар сиз бу мева ёки сабзавотни кессангиз, пичоқ ўзи билан пўчоқдагиларни ичкарига олиб киради. Агар сиз бу сабзавот ёки мевани қовуриш ёки қайнатишни режалаштирмаган бўлсангиз, бу ёмон тугаши мумкин. Пўчоқ билан контактдан кейин на бармоқларингиз, на пичоқ мева ёки сабзавотнинг ички қисмига тегмаслигига ишончингиз комил бўлса, улар ювиш шарт эмас.
 
6. Ҳаммасини “карантин”га жойлаган маъқул эмасми?

Бу ёрдам бериши-бермаслиги номаълум. Вирус турли юзаларда қай даражада узоқ яшаши ҳақидаги маълумотлар – бу бор-йўғи битта тадқиқот натижасида олинган маълумотлардир. Уйингизда бошқача даражадаги намлик, ҳарорат ва бошқа омиллар бўлиши мумкин. Шу боис амалий ечимлар учун ушбу маълумотлардан фойдаланишга ҳозирча эрта.
 
7. Унда ҳеч нима қилмаслик керакми?

Маҳсулотларнинг яроқлилик муддати ва сақланиш шароитларига эътибор қаратиш муҳим (бу коронавирус билан боғлиқ эмас). Агар сўз дезинфекциялаш ва карантин ҳақида борадиган бўлса, унда ҳақиқатдан ҳам бусиз амаллаш мумкин. Масалан, ЖССТ ва Америка кассалликлар назорати ва профилактикаси марказларининг фикрича, бундай вазиятда вируснинг юқиш даражаси анча паст. Турли ташкилотлар ва ОАВ сайтларида чиқувчи экспертлар ҳам худди шу фикрда.

8. Балки, ўзимизни барибир ҳимоя қилишимиз керакдир?

Албатта, қўлларни тўғри ювинг. Дўконга иложи борича камроқ боринг. Бу ҳақиқатдан ҳам хавфсиз эмас! Дўконда буюмларни камроқ ушлашга ҳаракат қилинг, бошқа одамлар билан икки метр масофани ушланг. Юзингизга тегинманг. Иложи борича контактсиз етказиб беришга буюртма беринг. Бу сизни ҳам, курьерни ҳам ортиқча контактлардан ҳимоя қилади (балки сиз вируснинг аломатсиз ташувчисидирсиз).