Икки кун ичида Фарғонада иккита йирик ЙТҲ юз берди

Икки кун ичида Фарғонада иккита йирик ЙТҲ юз берди

Қўқонда автобус ағдарилиб кетган. Воқеа 27 декабрь куни эрталаб соат 8:30 атрофида Моварауннаҳр ва Истиқлол кўчалари кесишмасида содир бўлган. Isuzu  йўналиш автобуси «Газ-52» юк автомобили билан тўқнашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда 20 киши бўлган, тиббий ёрдамга 10 та йўловчи мурожаат қилган, қурбонлар йўқ.

Фарғона вилоятида юз берган иккинчи ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлган. Воқеа 26 декабрь куни соат 19:30 да “Фарғона-Қўқон” автойўлининг 241-километрида Олтиариқ тумани ҳудудида содир бўлган. Иккита енгил Daewoo Nexia автомобили Isuzu автобуси билан тўқнашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.