Пул босиб чиқарган Ёшлар Иттифоқининг раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Пул босиб чиқарган Ёшлар Иттифоқининг раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида туман Ёшлар иттифоқи бўлимининг 24 ёшли раҳбари принтерда пул босиб чиқарган. Бу ҳақда «Народное слово» нашри хабар беради.

Айни пайтда у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган, унга қарши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Нашр маълумотларига кўра, у “Муглон” маҳалласида тикув цехини ижарага олган, Lenovо ноутбукини олиб, Epson русумли принтерда қоғозга пулларни босиб чиқарган. У 50 минг сўм номиналдаги жами 172 та купюрани босиб чиқаришга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, номинали 50 минг сўмлик яна 84 та купюрани босиб чиқаришга тайёрлаган. Босиб чиқарилган барча пуллар процессуал тартибда олиб қўйилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.