Касб – ҳарбий муҳбир: шахсий тажриба, Марказий Осиё ОАВларининг муаммо ва истиқболлари

Касб – ҳарбий муҳбир: шахсий тажриба

Ўзбекистон мустақиллик тариҳида биринчи марта ҳарбий журналистларни тайёрлашни бошлайди. Биринчи қалдирғочлар — 20 талаба шу йилнинг сентябридан Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида грант асосида уқишни бошлайдилар. UzJournal муҳбирига берган интервьюсида Назгул Кенжатой ҳарбий журналистика хусусиятлари, Ўзбекистонга нима учун ҳарбий журналистлар кераклиги ва ҳамкасб эракаклар аёл ҳарбий журналистларга муносабати қандай эканлиги тўғрисида сўзлаб берди.
 
23 яшар Назгул Кенжетай — ҳалқаро ҳарбий муҳбир, тасвирловчи ва Европадаги энг ёш козоғистонлик журналист. У уруш кетаётган жойлардан фоторепортажлар тайёрлайди ва жаҳон сиёсати тўғрисида таҳлилий маълумотлар ёзади. Ҳозирги кунда Назгул Туркияда ишлайди, Anadolu Agency, The Independent Turkish, CNN turk, Agency France Press, BBC Turkish ва бошқа ОАВ билан ҳамкорлик қилади. 2018 йилда «Козоғистоннинг 100 янги қиёфаси» ҳисобидан ўрин олди.

— Ўзбекистон шу йилдан бошлаб биринчи маротаба ҳарбий журналистларни тайёрлашни бошлайди. Сизнинг фикрингизча, нега давлат бирдан бу соҳада ўз кадрларини тайёрлашга қарор қилди ва бу касбга талаб бўлармикан?

— Бугунги кунда бизларга ахборот асосан Россия ва ғарбий ОАВ келмоқда. Ҳар бир мамлакат тарғибот ишларини ўз манфаатларидан келиб чиқиб олиб бориши ҳеч ким учун сир эмас. Натижада атрофимиз фейк, қалбаки маълумотларга тўлиб-тошиб кетган, муҳим маълумотлар эса, кўпгина ҳолатларда четда, тасвирлар ортида қолиб кетмоқда. Шу пайтни ўзида биз, Марказий Осиё мамлакатлари, қўлимизни қовуштириб ўтирибмиз. Аниқроғи, аҳборот майдонини уларга бериб қўйиб, муқобил маълумотлар бермасдан, одамларнинг онгини хорижий тарғиботга тўлдиришга имкон беряпмиз. Шу — асосий камчилигимиз. Кучли бўлишимиз учун фейк ва ғаразли, тарафкашли ахборотга қарши объектив нуқтаи назарни қўйишимиз даркор.

Айтгандай, худди шу сабабдан мен Жанубий Шарқни ўрганмоқчи бўлдим, чунки Марказий Осиё ОАВда жонли ахборотлар камдан кам учрайди. Ваҳоланки, ўзимиз, ичидан ўйин қоидаларини ўргансак, йўлимизни яхшироқ англаймиз ва нималарга тайёр бўлишимизни тушунамиз. Бошқа, фуқаровий тўқнашувлар кетаётган мамлакатлар мисолида сабоқ олиб, қандай чоралар қўриш даркор ва қандай ҳаракат қилишимизни англаймиз.

Ҳарбий журналистларни тайёрлашга қарор қилиб Ўзбекистон мутлақ тўғри қарор қабул қилган. Муҳими шундаки, ўзбек ҳарбий муҳбирлари фақат назария билан чегараланиб қолмасликлари керак. Воқеалар содир бўлаётган жойлардан зиддиятларни ёритишда фаол иштирок этишлари керак. Иккинчи саволга келсак, тариҳ шуни кўрсатадики ҳар 100 йилда шавқатсиз урушлар содир бўлиш эҳтимоли йўқ эмас, шу сабабдан ҳарбий муҳбирларга эҳтиёж доим бўлади.

— 2013 йилдан бери сиз Сурия муаммоларини чуқур ўргандингиз ва Яқин Шарқга сафар қилишга қўрқмадингиз. Айтингчи, қандай қилиб сиз ҳарбий муҳбир бўлиб қолдингиз?

— Мен Қизилўрдада таваллуд топганман. Мактабни тугатиб, таълим гранти ғолиби бўлдим ва Туркияга ўқишга кетдим. Университетда анъанавий назарий йўналтирилган маърузаларни ўз ичига қамраб олган «Ҳарбий-сиёсий журналистика» йўналишини танладим. Бошқа сўз билан айтганда, жисмоний тарбия ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш каби билимлар олмадик. Ҳарбий-сиёсий журналистиканининг асосий дарслари — психология, дин, экстремизм ва террорчилик, сиёсат, дипломатия ва, албатта, чет тиллар. Мен ҳақиқатан жаҳон зиддиятларини, дин ва трғибот услубларини ўрганишга кўп вақт бағишладим.

Эҳтимол, бу йўналишдан бормасдим ҳам, лекин устозларим менинг меҳнатларимни юқори баҳолаб, мени рағбатлантиришди. Ўқишни тугатгач, ҳарбий-сиёсий журналистика соҳасига ихтисослашган Европа ахборот агентликларида стажировка қилдим, ва ўша ерларда уруш-жанжал бўлаетган жойларда ишлашга тайёр эканлигимни англадим. Шундай қилиб, 2016 йилда 21 ёшга тўлиб, Сурияга, хусусан Алеппога кетдим.

-Қандай қилиб буни уддасидан чиқдингиз?

— Буни амалга ошиши енгил кўчмади. Оддийгина чипта олиб Сурияга кетишнинг иложи йўқ. У ерга боришга руҳсат олишга таҳминан бир йил вақтим кетди. Мен турли ҳалқаро ташкилотларга мурожаат қилдим, жумладан БМТ ва ЮНИСЕФларга, лекин ҳаммаси бекор бўлди. Аниқроғи, мен улардан жавоб олганимда, кеч бўлган эди. Менинг номзодимни қуллаб-қувватлаш илтимоси билан Туркия парламентига ҳам мурожаат қилдим, у ҳам беҳуда бўлди. Лекин, таслим бўлмадим ва турли ОАВлар эшикларини қоқдим, ва, оҳири бир-неча нашрлар менга ёрдам беришга рози бўлди ва аккредитация олишимга кўмаклашдилар. Шу ўринда, сафаримни ҳамма молиявий харажатларини ва у ердаги юриш-туришимни ҳам ўзимнинг шахсий маблағларимдан қоплаганимни айтиб ўтиш ўринли.

Менинг лойиҳамнинг номи «Қочоқларнинг Туркияда ассимиляцияси» бўлгани учун, менинг вазифам одамларнинг руҳий ҳолати ва воқеаларни максимал даражада аниқ ифода этиш эди. Манзарани аниқ ва ҳаққоний ифодалаш учун фото ва видео материаллар тўплашга қарор қилдим, бундан ташқари онлайн нашрларда матнли хабарлар кам ўқилади. Ишимни муваффақиятли бажардим ва Туркиянинг етакчи TRT телеканали томонидан «Йил лойиҳаси» мукофотига сазовор бўлдим.


 
— Наҳотки булар ҳаммаси қўрқинчли бўлмади?

— Албатта, мен унчалик довюрак эмасман. Хавф-хатар мени ҳар қадамда пойлаб турганлигини яхши тушунардим. Шунинг учун кўнглимда иш шундай ҳаракатларга арзийдими деган ички дилемма бор эди. Лекин касбий қизиқишим қўрқинчларни енгиб ўтди. Ахборотнинг нарҳи баланд, лекин одамларга ҳақиқатни етказиш катта маънавий мамнуният беради, ва бу нарса учун қўрқинчларга дош бериш мумкин.

— Ота-онангиз сизни тўҳтатишга ҳаракат қилмадиларми?

— Йўқ, бу менинг ишим ва касбим эканлигини тушунишади. Бундан ташқари, узоқ вақт давомида мустақил ҳаёт кечираман, шунинг учун ҳеч ким мени тўҳтатишга ёки бошқа йўлга буришга интилмади. Бироқ, мен уларни яна бир бор ортиқча ҳаяжонга тушурмаслик учун ҳамма нарсани ҳам гапиравермайман.

— Жанг майдонидаги илк бор тажрибангизни эслай оласизми?

— Ноаниқ. Алеппода эди, ушанда мен биринчи маротиба бомбалар портлашини даҳшатли гумбурлашини эшитган эдим. Шок ва юқори адреналин туфайли биринчи дақиқаларга қимирлай олмадим. Фикрларимни жамладим. Лекин энг даҳшатли жанг кетаётган жойларда тинч аҳоли истиқомат қилаётгани ҳамма нарсадан кўп ажаблантирди. Эсимда, бизлардан бир неча юз метр нарида портлаётган бомбаларнинг номларини бизларга болакайлар айтарди. Бу — даҳшат. Улар бу ёшда бўлиб туриб, билмаслиги керак бўлган нарсаларни билишади. Урушдаги болалар нималарни бошларидан кечирганларини ўзимизга тасоввур ҳам қила олмаймиз.
  
Бундай тажрибадан сўнг ҳаёт қадриятларим тубдан ўзгарди. Аввал мен учун пул, машҳурликка чанқоқлик, бошқа шунга ўҳшаш нарсалар аҳамиятли эди, лекин урушнинг асл қиёфасини кўрганимдан сўнг тан олишга сазовор бўлиш, мукофот ва премиялар мени камроқ қизиқтира бошлади. Бу мен тарафимдан жуда содда ва оми бўлиб туюлиши мумкин, бироқ мен дунё ҳамжамиятига ҳақиқатни тарқатиб, болаларни қутқаришни истайман.

— Кўзингизга очилган манзара ОАВларда тасвирланагндан фарқ қилармиди?

— Албатта, бизларга кўп нарсаларни кўрсатмаётгани ва тўлиқ сўзлаб берилмаётгани яққол кўринди. Суриядаги уришда Россия, Туркия, АҚШ ва қатор Ғарб давлатлари иштирок этмоқда ва ҳар бир мамлакатнинг ўз манфааталари мавжуд, шунга мувофиқ ҳар бирининг ўз ҳақиқати бор. Мисол учун ғарбий ОАВлар бировни террорист дейишлари мумкин, Россия ОАВлари эса бу фактни инкор этиб, унинг ҳимоясига туриб олишлари мумкин. Ростни ёлғондан ажратиш учун масалани мустақил равишда чуқур тадқиқ этиш даркор, лекин Марказий Осиёнинг кўпчилик ОАВлари бировларнинг нуқтаи назарини лом-мим демасдан таққдим этадилар.

Бошқа мисол келтираман. Етакчи хорижий ОАВлар Дамашқ тўғрисида, у ерда аллақачон уруш тугаган бўлса ҳам ва у ҳаётга қайтиб, кулдан кўтарилаётган бўлса ҳам, жуда кўп кўрсатувларлар ва матнлар тақдим этдилар. Шу билан бирга Суриянинг Ракка ва Мюнбич шаҳарлари ҳолати тўғрисида деярли ахборот берилмади. Кўпчилик Ракка ва Мюнбич шаҳарларини террористлардан озод қилиш учун фаол операция амалга оширилганлиги тўғрисида ҳатто беҳабар қолган, чунки ОАВлар атайлаб эътиборни унчалик муҳим бўлмаган воқеаларга қаратдилар.

— Ҳар бир журналист ҳам ҳарбий журналистга айланиши мумкинми? Ва бу касбда жисмоний тайёргарлик қанчалик муҳим?

— Агар журналист террорчилик психологиясини, дин ва экстремизм масалаларини чуқур тушинса, дипломатия кўникмаларига эга бўлса, албатта ҳарбий журналист бўлиб, жанг майдонида ишлаши мумкин. Жисмоний тайёргарлик — иккинчи даражадаги масала. Албатта, тезкор ва эпчил бўлиш тавсия этилади, лекин энг муҳими ўз ҳаракатларингизда мантиқли бўлишингиз.

— Эркак ҳамкасабалар ҳарбий муҳбир бўлган аёлларга муносабатлари қандай?

— Ҳеч кимга зарарингиз тегмаса, ва аҳлоқ меъёрлари чегарасида ўз ишингизни юқори касбий маҳорат билан бажарсангиз, нотўғри муносабат учратмайсиз. Одатда, мен билан танишганларида эркаклар шунчалик ёш бўла туриб шундай жиддий ва хавфли иш билан шуғулланаётганимга ёкимли ажабланардилар.


 
— Энди қаерларга йўл олмоқчисиз?

— Яқин режаларимда — Ливан, Фаластин ва Украина. Бу давлатлардаги одамларнинг аҳволи ва давлат тузилмалари кўплаб саволлар туғдирмоқда. Бу саволларга жавобларни фақат давлатларнинг бошлиқлари беришлари мумкин, шунинг учун улар билан интервью уюштиришга ҳаракат қилмоқдаман. Бунга қўшимча Афғанистонга бормоқчиман, лекин бу шошилинч эмас.

Бундан ташқари Шавкат Мирзиёевдан интервью олмоқчиман. Дунёдаги барча президентлар орасида бу менинг кўнглим эгаларидан бири, чунки у давлатни, одамларнинг тақдирини ва мамлакатнинг ҳалқаро мавқеини тубдан ўзгартиришнинг уддасидан чиқди.
Менинг фикримча, унинг ҳаракатлари туфайли, кейинги беш йил ичида Ўзбекистон Ўрта Осиёнинг етакчиларидан бири бўлади ва Қозоғистон билан рақобатлашади.

Элина Рустамова суҳбатлашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.