Ногиронликка эга болалар учун КНАУФдан махсус совға

Ногиронликка эга болалар учун КНАУФдан махсус совға

Янги йилда болалар одатий совғалар – шоколад, мандарин, ўйинчоқлар сўрайди. Аммо шундай болалар борки, уларга бошқача совға керак. КНАУФ компанияси Бухородаги ногиронликка эга болалар учун «Мурувват» меҳрибонлик уйида бўлди ва болаларга ётоқ ярасига қарши 30 дона матрас ва паст частотали электр терапияси учун мўлжалланган «Радиус-01 ФТ» аппаратини совға қилди.

«КНАУФ компанияси ўзининг Ўзбекистондаги фаолияти давомида хайрия билан фаол шуғулланиб келмоқда. Биз ўзимиз яшайдиган ва ишлайдиган Бухоро шаҳрида болаларга ёрдам керак эканини билганимизда, дарров бунга муносабат билдирдик. Тақдирига шундай оғир синов тушган болаларга жуда ачиндик. Биз уларга саломатлигини қайтара олмаймиз, аммо ёрдам беришимиз мумкин. Биз интернат учун ётоқ ярасига қарши 30 та матрас ва паст частотали электр терапияси учун мўлжалланган аппаратни харид қилдик. Бу совғалар болаларга ёрдам беришига умид қиламиз», — дейди КНАУФ корхоналарининг Ўзбекистондаги директори Дмитрий Дерипалко.

Ётоқ ярасига қарши матраслар фалаж бўлиб ётган болаларда юмшоқ тўқималарнинг ўлиши муаммосини ҳал қилиш имконини беради, «Радиус-01 ФТ» аппарати бўғимлардаги оғриқларда, яллиғланишлар, спазмлар, қон айланишларининг бузилиши, невралгияда ёрдам беради.

Бухородаги “Мурувват”  интернатида ногиронликка эга 280 та бола яшайди. Уларнинг айримлари тўлиқ фалажланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.