Мактаб ўқувчиси онлайн-таълим ҳақида: Мен фақат қоғозда ўз синфимнинг ўқувчисиманми?

Мактаб ўқувчиси онлайн-таълим ҳақида: Мен фақат қоғозда ўз синфимнинг ўқувчисиманми?

Anhor.uz таҳририятига 10-синф ўқувчисининг мурожаати келиб тушди, хат муаллифи исмини ошкор этмасликни илтимос қилган. Ўқувчининг оиласи унинг учун онлайн ўқишни танлаган, бироқ ўқувчи қатор муаммоларга дуч келган. Таҳририят Халқ таълими вазирлигига бу борада сўров юборди, бироқ ҳали жавоб олгани йўқ. Қуйида ўқувчи қизнинг мурожаатини айрим қисқартиришлар билан келтирамиз.
 
«Биринчи муаммонисинф раҳбаримиз келтириб чиқарди. У онлайн таълимни танлаган ўқувчилар дарсларни ХТВнинг буйруғига асосан фақат ТВ бўйича бажаришлари кераклигини айтди. Бироқ ТВ бўйича топшириқлардан ташқари ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам вазифа беришмоқда.

Масала мустақил, яъни онлайн ўқиётганларнинг билимлари қандай баҳоланиши ҳақида, ахир ТВ бўйича вазифалар ҳар доим ҳам мактаб ўқитувчилари Kundalik тизимида ёзадиган вазифаларга тўғри келавермайди. Бизнинг билимларимизни ким ва қандай асосларда, қандай мезонлар бўйича текширади ёки 2019 ўқув йилининг охири юз берганидай, онлайн ўқийдиганларнинг билимлари яна баҳоланмай қоладими?
 
Синф раҳбаримиз дарсда ўтирган ҳамда синф ва уй вазифасини бажарадиган ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш – бу бир иш. Онлайн ўқиётган болаларники эса – бошқа. Унинг айтишича, уйда ўқиётган болалар машқларни шунчаки юборишади, уларнинг ҳақиқий билимларини билишнинг иложи йўқ. Шу боис онлайн ўқийдиган ўқувчилар дастурни ТВ бўйича ўзлаштиришади, бунда мактаб ўқитувчисига эътироз бўлиши мумкин эмас, ўз навбатида, мактаб ўқитувчиси ҳам улар учун жавобгар бўлмайди ва уларнинг билимларини текшириш вазифасини ўз зиммасига олмайди.
 
Энди эса синф раҳбаримиз ўз фикрини ўзгартирган, яъни онлайн ўқийдиганлар билим олмайди, чунки улар бир-биридан кўчиради деган фикрда.
 
Менинг фикримча, менинг ёшимдаги ҳар бир ўқувчи мактабда ва уйда олган билимлари учун ўзи жавоб бериши керак. Чунки агар ўқиш ва билим олиш истаги бўлмаса, у қаерга боришидан қатъи назар, барибир билимга эга бўлмайди.
 
Иккинчи муаммо шундаки, биология ўқитувчиси Kundalik орқали ТВ бўйича ўтилмаган мавзуда вазифа берди. Мен уни дарров бажардим, кейин вазифани юбориш учун дарс кунини кутдим, бироқ ушбу фан топшириладиган куни ТВ бўйича дарс ўтилганидан кейин вазифани ўзгартиришибди. Бундай вазиятларда нима қилиш керак? Ахир бу – ишни икки марта бажариш дейилади. Яна, ўқитувчилар биз айнан ТВдан олган вазифаларнинг бажарилишини текширишига кафолат бор-йўқлигини билишни истардим.
 
Агар  пандемия туфайли ҳамма онлайн таълимга ўтишга мажбур бўлган ўтган ўқув йилидаги вазиятни эсласак, ўқиш қулайроқ эди. Kundalik тизимида ҳар бир ўқитувчи вазифани, дарслик бетини ва вазифани топширишимиз керак ўлган муддатни ёзарди, бу ўқув йилида эса ҳаммаси бошқача. Ҳозир чалкашлик бўлмоқда, баъзан ўқитувчилар  ТВ бўйича берилган вазифаларга тўғри келмайдиган вазифаларни бермоқда. Кейин бу вазифалар мактабга қатнаб ўқийдиганлар учун экани маълум бўлмоқда.

Нега бизни турли “навларга” ажратишаётганини им тушунтириб бера олади, нега ҳаммаси чалкаш, нега ҳар бир ўқитувчи вазиятни ўзи билганича тушунтирмоқда? Энг асосий саволим эса қуйидагича – менга, яъни онлайн таълимни танлаган ўқувчига ким баҳо қўяди, назорат ишлари қандай ўтказилади? Онлайн таълим – бу мактабдаги ўқитувчиларим энди мен учун жавобгар эмаслигини ва мен фақат қоғозда ўз синфимнинг ўқувчиси эканимни билдирадими?», – дейилади хатда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.