Маиший зўрликдан жабр кўрган хотин–қизларга ижтимоий -психологик ёрдам кўрсатиш, реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини янада такомиллаштириш мавзусида республика методик семинар-тренинг

Маиший зўрликдан жабр кўрган хотин–қизларга ижтимоий -психологик ёрдам кўрсатиш

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг 18 апрель куни Жиззах шаҳрида “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказлари” раҳбарлари учун “Маиший зўрликдан жабр кўрган хотин–қизларга ижтимоий -психологик ёрдам кўрсатиш, реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини янада такомиллаштириш” мавзусида республика методик семинар-тренинги ташкил этилди.
 
Ушбу семинар-тренингда Республикамизнинг барча ҳудудларидан  250 нафар “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Маркази” раҳбарлари ва соҳа мутахассислари иштирок этдилар.
 
Ўзбекистон Хотин–қизлар қўмитаси раиси ўринбосари  М. Нурматова, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати нодавлат-нотижорат ташкилоти вакилларининг маърузалари ҳамда улар томонидан берилган методик тавсиялар муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлди. Семинар-тренинг иштирокчилари ўзлари берган саволларга тўлиқ жавоб олдилар ва Жиззах вилояти Марказида  олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништилар. Ташкилотчилар томонидан келгусида ҳудудлардаги марказлар фаолиятини ривожлантириш, кўмакка мухтож хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масалаларида марказ раҳбарларига керакли маслаҳатлар берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.