Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқми… ?

Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқми... ?

Anhor.uz нашри ўзбек олими Рустам Раҳимов томонидан ишлаб чиқилган вирусли инфекцияларни тор спектрал узун инфрақизил нурлар билан даволаш методи ҳақида ёзганди. Ушбу метод Тошкент тиббиёт академиясида синовдан ўтказилди.

Ўша мақоладан кейин олим инновациялар вазирлигига таклиф қилинди, бу ерда унга инновацион даволаш методини илгари суришга ёрдам беришни ваъда қилишди, аммо энди ҳаммаси қуруқ ваъдалар экани аён бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) ҳам ушбу методга қизиқиш билдириб, барча рухсат берувчи ҳужжатларни ва клиник синовлар бўйича материалларни сўраганди. Ҳужжатлар тақдим этилганига бир ой бўлди, бироқ шу пайтга қадар ҳеч қандай жавоб олинмади, ҳолбуки ушбу метод, ўтказилган синов натижаларига кўра, COVID-19 ни даволашда ҳам, унинг профилактикасида ҳам жуда самарали экани аниқланди.

Шунингдек, касалликларни даволаш ва уларнинг олдини олишнинг инновацион методларини излаш ва топиш асосий вазифаларидан бири бўлган ССВ ҳузуридаги илмий-тиббий кенгаш томонидан ҳам ҳеч қандай садо чиқмади.

2000-2005 йилларда мазкур метод айнан Феруз Назиров бошчилигидаги ССВ ва афсонавий академик Малика Абдуллахўжаева раҳбарлигидаги илмий-тиббий кенгаш кўмагида тан олинган ва маъқулланган эди. Шу боис хусусий клиникаларнинг кўплаб шифокорлари ҳозир ССВ назарига илмаётган ушбу метод ёрдамида беморларни муваффақиятли даволаб келмоқда.

Инфрақизил терапия методи ўнлаб хорижий илмий тадқиқотларда ва синовларда тан олинган. Бу ҳақда 2000 йили Тошкентда ўтказилган Халқаро илмий-амалий конференцияда маълумот ҳам берилган. Унда ушбу методни ўз мамлакатларида синаб кўрган Корея Республикаси, Малайзия, Германия олимлари чиқиш қилганди.

Масалан, қурилмалар Корея Республикаси Католик университетининг тиббий госпиталида профессор Чой (Ihl Bohng Choi) раҳбарлигида синовдан ўтказилган. У “эркин радикаллар” деб номланувчилар сони камайганида методнинг самарадорлигини исботлади.

Нурлантирувчилар ва мазкур метод  FDA USA (Food and Drug Administration– Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси) сертификатига сазовор бўлганини алоҳида қайд этиш жоиз.

Республика фтизиатрия ва пульмонология ихтисослашган илмий-амалий тиббий маркази, Акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институти, Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институти, Самарқанд тиббиёт институтининг тиббиётчи олимлари томонидан ўнлаб мақолалар чоп этилди.

Бугунги кунга келиб, Тошкент тиббиёт академиясидан COVID-19 ни даволаш методи синовдан ўтгани ҳақида ҳисобот олинди, у ижобий ҳисобот берган: “Даволаш жараёнида вирусга қарши, инфекцияга қарши ва яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган нурлантирувчилар, ўпка тўқимасининг микроциркуляциясини тиклаш, пневмосклероз ҳодисаларини ва тўқималар гипоксиясини бартараф этиш учун мўлжалланган нурлатгичлар, иммунитетни тиклаш учун мўлжалланган нурлатгичлар қўлланди. Даволаш жараёни ўртача 7-14 кунни ташкил қилди, алоҳида ҳолатларда эса 30 кунгача чўзилди. Даволаш вақтининг ошиши 2 типдаги қандли диабет шаклидаги йўлдош касалликлар ва пневмониянинг оғирлик даражасига боғлиқ бўлди… даволаш ишлари COVID-19 га чалинган беморларда вирусли юкламанинг камайишига ва йўқолишига олиб келмоқда ва соғайишга кўмаклашмоқда ”, – дейилади ҳисоботда.

Бутун дунё COVID-19 ни даволаш методларини изламоқда. Мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари фармакология соҳасига жамланган, механизми фотокимёвий бўлган жонли организмдаги фундаментал биологик жараёнларга деярли ҳеч ким эътибор бермаяпти.

Менда, яъни маблағларни мақсадсиз сарфлаш, талон-тарожликлар чоп этилаётганига гувоҳ бўлган оддий фуқарода, савол туғилиши табиий: самарадорлиги юқори бўлмаган вирусга қарши препаратларни харид қилишдан бироз чалғиш ва реал инновацион методга боқиш вақти келмадимикин?

Мансур Ибрагимов

Маълумотнома: нурлантиргичларнинг ҳаммасига ва терапия методининг ўзига FDA USA сертификати мавжуд. Вирусга қарши нурлантиргичнинг таъсир қилиш принципи шундан иборатки, одам ДНКсидан вирус РНКсининг тескари транскрипцияси учун жавобгар бўлган РЕВЕРТАЗА ферменти ишлаётган пайтда радикалдан иборат бўлади. RC, RV нурлантиргичлари томонидан ишлаб чиқиладиган импульслар сувдан олинадиган қисқа яшайдиган радикалларни яратади ва фермент-субстрат комплексини у билан боғланишга мажбур этади. Бунда рекомбинация реакцияси содир бўлади. Демак, фермент якунланган молекулага айланади, у энди ўз реакцияларини амалга ошира олмайди. Коронавируснинг инкубация даври 10-14 кун экани ҳисобга олинса, унда ҳафтасига 15 дақиқа давомида RC, RV томонидан ишлаб чиқариладиган импульслар таъсири остида бўлишнинг ўзи кифоя. Метод принциплари ҳақида батафсил бу ерда танишиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.