2020 йил 1 июнгача Ўзбекистонда “Шаффоф қурилиш” тизими пайдо бўлади

Қурилиш вазирлиги 2020 йил 1 июнга қадар, Тошкент вилоятида марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан, шу жумладан инвестицион лойиҳалар ҳисобидан молиялаштирилаётган объектлар қурилиши жараёнида, тажриба сифатида “Шаффоф қурилиш” Миллий ахборот тизимини жорий этади. Бу ҳақда “Газета.uz” нашри Ўзбекистон Президентининг қарорига таянган ҳолда хабар бермоқда.

2021 йилгача “Шаффоф қурилиш” тизими бутун Ўзбекистон ҳудудида реал вақт режимида ишлаши керак. Ахборот тизимларини юритиш ва қўллаб-қувватлаш ишлари билан қурилиш соҳасида АКТни ривожлантириш маркази шуғулланади.

Шунингдек 2020 йил 1 мартгача “Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри” Географик ахборот тизимини тест режимида ишга тушириш мўлжалланган. Унда давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш ва жамоатчиликка шаҳарсозлик ҳужжатларини ва ахборотини онлайн режимида тақдим этиш имконияти мавжуд.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.