УЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: ОНЛАЙН МАЬРУЗА

Кеча УзМУ да “Ижтимоий иш” кафедраси профессор-ўқитувчилари, ҳамда Россиянинг Белгород социологик тадқиқотлар миллий университети ҳамкорлигида “Ижтимоий ишнинг технологиялари” мавзусида вебинар (онлайн видео конфренция) ташкил қилинди

Кеча УзМУ да “Ижтимоий иш” кафедраси профессор-ўқитувчилари, ҳамда Россиянинг Белгород социологик тадқиқотлар миллий университети ҳамкорлигида “Ижтимоий ишнинг технологиялари” мавзусида вебинар (онлайн видео конфренция) ташкил қилинди.

Маърузани Белгород социал тадқиқотлар миллий университети “Ижтимоий иш” кафедраси мудири социология фанлари доктори Волкова Ольга Александрова олиб борди. Маърузани тинглаш учун ижтимоий иш йўналиши 1-2-3 босқич рус ва ўзбек гуруҳи талабалари таклиф қилинди.


Маъруза онлайн равишда инновацион технологиялардан фойдаланилган холда рус тилда олиб борилди ва талабаларга маъқул бўлди. “Ижтимоий иш” кафедраси мудири доцент Н.М. Латипова ҳамда В. А. Алексеева, М. Саидовалар талабаларга маърузани ўзбек гурухлари учун ўзбек тилида тушунтириб беришди. Вебинар очиқ маърузани ўтказишда ахборот технологиялари маркази бошлиғи Таджиев Рухулло Нуралиевич, ҳамда 1-тоифали муҳандис дастури Комилов Рустам Комиловичлар Вебинарни ташкил килиш ва ўтказишда ўз ёрдамларини аямадилар.

Вебинар давомида талабалар маърузани ёзиб боришди ва мавзу юзасидан Волкова Ольга Александровнага саволлар беришди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.