Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик Катта театри, Ўзбекистон миллий академик драма театри, Муқимий номидаги Давлат мусиқий театри ва Бухоро давлат музей-қўриқхонасини Чипта амалиётлари бўйича ягона электрон тизимга тест режимида улади. Бу ҳақда ЎзА жамғармага таянган ҳолда хабар беради.

Жамғарма матбуот хизматининг хабарига кўра, тест даври давомида ушбу муассасаларнинг ходимлари тизимда ишлашни ўрганиши ва ундан фойдаланишни бошлаши мумкин. Тест даври якунланганидан кейин чипталар савдоси бошланади ва ушбу тизимга давлат театрлари, музейлар ва Маданият вазирлигига қарашли чипта сотадиган бошқа ташкилотлар ҳам уланади. Тест даври 2020 йилнинг ёз мавсуми охиригача давом этади.

Ҳозирги босқичда блокчейн технологиясини жорий этиш бошланди. Бу чипталар савдоси шаффофлигининг ошишига олиб келади, чунки чипталар савдоси билан боғлиқ ҳар бир воқеа ушбу технология билан ҳимояланган маълумотлар занжирига ёзилади.
 
Тизимни жорий этишдан асосий мақсад – бу соҳада шаффоф муҳитни яратишдир. Регуляторнинг пайдо бўлиши рақобат муҳитини яхшилайди, бозорнинг монополиядан чиқишига олиб келади, олиб сотувчилар ва коррупционерларнинг фаолиятини қийинлаштиради ҳамда синергетик самара ҳисобидан барча манфаатдор томонларнинг фойдасини оширади.

Telegram каналимизга обуна бўлинг