Ўзбекистонликлар Россия шаҳарларидан ҳар ҳафтада поездларда олиб чиқилади

Ўзбекистонликлар Россия шаҳарларидан ҳар ҳафтада поездларда олиб чиқилади

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон транспорт вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Республика махсус комиссиясига киритилган режага мувофиқ, 2020 йилнинг 28 августидан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг рейслари Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самара шаҳарларига ҳар ҳафта мобайнида ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

“Ҳозирда ватандошларимизнинг айнан бир ҳудуд, жумладан, темир йўл станцияларида тўпланишни давом эттираётгани уларни босқичма-босқич олиб келиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда”, – дейилади хабарда.
 
Бундан олдин Самара областидаги вокзалда тўпланиб қолган ўзбекистонликлар поезд билан олиб чиқилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.