Ўзбекистонда TBC Bank очилади

Ўзбекистонда TBC Bank очилади

20 январь куни Марказий банкнинг Банк назорати бўйича қўмитаси Тошкентда “TBC Bank” акциядорлик-тижорат банкини очиш учун Грузиянинг «TBC Bank Group PLC» компаниясига дастлабки рухсатномани бериш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар беради.  

«Банкни ташкил қилиш учун дастлабки рухсатнома олти ойгача муддатга берилади. Ушбу давр давомида таъсисчилар тегишли ташкилий-техник чораларни қабул қилиши ва банк фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун банкнинг устав капиталини шакллантириши керак», — дейилади МБ хабарила.

Мазкур банк Ўзбекистон бозорига чиқиш режалари ҳақида ўтган йил январь ойида билдирган эди. Апрелда эса банк Payme тўлов сервиси акцияларининг назорат пакетини , млн долларга сотиб олди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.