«Ҳар қандай ҳудуд фуқаролари уларда инфекцияни юқтирганлар йўқ деб ўйламасликлари керак. Касалланганлар мамлакатнинг барча вилоятларида аниқланди. Бу касаллик барча ҳудудларга тарқалиши мумкинлиги яққол бўлиб қолди», - дейди мамлакатнинг бош санитар инспектори Нурмат Отабеков.
 
«Биз Тошкентдан ташқари коронавирусга чалинган беморлар 8 та вилоятнинг юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётгани ҳақидаги маълумотни тақдим этдик. бу беморлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролар ҳисобланади. Улар тиббий кузатув остига олинган бўлиб, тегишли тиббий муолажадан ўтмоқда», - дея қайд этади Отабеков.