Ўзбекистон Президенти шифокорларни мажбурий аттестация қилиш ҳақидаги қарорни имзолади

Ўзбекистон Президенти шифокорларни мажбурий аттестация қилиш ҳақидаги қарорни имзолади

2021 йил 1 январдан бошлаб шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади ҳамда уларга қулайлик яратиш ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун аттестацияни онлайн тартибда аудио ва видеокузатув остида ташкил этиш тизими жорий этилади. Бундан ташқари бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилинади. Бу ҳақда Президент қарорида сўз боради.

2020 йил 1 сентябрдан Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида жойлашган тиббиёт олий таълим муассасаларида белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этилади.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтини Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилади, Тошкент шаҳридаги 1-сон Республика клиник шифохонаси негизида эса Марказнинг кўп тармоқли клиникаси тузилади.

Тиббиёт олий таълим муассасалари мавжуд бўлмаган ҳудудларда (Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Сирдарё вилоятларида) ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида Марказнинг филиаллари очилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.