Тошкентнинг қатор туманлари электр энергия, газ ва иссиқликсиз қолди

Тошкентнинг қатор туманлари электр энергия

8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси кучли қор ёғиши натижасида кўплаб дарахтлар синган, электр тармоқларидаги симлар узилган ва газ қувурлари  шикастланган. Соат 18:00 гача аниқланган авариялар тўлиқ бартараф этилди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Жами узилишлар 44 та электр тармоғида содир бўлган, 31 та ҳолатда авария бугун соат 10:00 гача бартараф этилган, ҳозир 13 та электр тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда:
 
–  Олмазор туманидаги Қорақамиш 2/3 ва 1/3 мавзеларида;
 
–  Юнусобод туманининг Исломобод ва Хасанбой маҳаллаларида, 14-мавзеси ва Ц 4 массивида;
 
–  Мирзо Улуғбек туманининг “Улуғбек” маҳалласида;
 
– Учтепа туманидаши “Кўксарой” маҳалласида;
 
–  Чилонзор туманидаги “Бешқўрғон” маҳалласида ва Чилонзор саноат зонаси ҳудудида;
 
–  Шайхонтоҳур  туманидаги “Самарқанд Дарвоза”, “Сузук ота” ва “Гулобод” маҳаллаларида.
 
Шунингдек 20 та локация бўйича газ қувурида авария юз берган, улардан 7 тасида бугун соат 10:00 гача авариялар бартараф этилган, 13 та ҳолат бўйича эса айни пайтда қуйидаги манзиллар бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда:
 
–  Чилонзор тумани, 9-мавзе, 61-уй, 3-мавзе, 78-уй, 6-мавзе, 52 ва 67 уйлар, 5-мавзе 11-уй;
 
–  Миробод тумани, Файзобод кўчаси, 42-уй;
 
–  Олмазор тумани, Чуқурсой кўчаси, 2, 17 ва 18 уйлар;
 
–  Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 17-уй;
 
–  Учтепа тумани, 11 мавзе, 17-уй, Заргарлик корхонаси; 
 
–  Яшнабод тумани, Авиасозлар мавзеси, 4-уй ва Бирлашган кўчаси, 10-уй.
 
Газ ва электр тармоқларидаги узилишлар туфайли 7 та локал қозонхона (Мирзо Улуғбек туманида 5 та ва Шайхонтоҳур туманида 2 та) ўз фаолиятини тўхтатган. Уларда  148 та кўп қаватли тураржойга иссиқлик узатиш имконияти вақтинчалик мавжуд эмас.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.