Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда мамлакатнинг бош санитар шифокори Нурмат Отабеков 6-сонли туғруқхона карантинга ёпилганини маълум қилди.
 
«Бемор билан алоқада бўлган шахслардан бирида коронавирус аниқланган. Шу боис туғруқхона 14 кунга тўлиқ ёпилди. Барча пациентлар, туғруқдан кейинги аёллар, болалар ва ходимлар тиббий кузатув остида. Агар туғруқхона ходимлари, беморлари ва болаларда коронавирус инфекцияси аниқланмаса, 14 кундан кейин карантин бекор қилинади», - дейди шифокор.
 
Туғруқхона айнан қайси кундан буён ёпилгани ҳақида маълумот йўқ.