Яккасарой саноат зонаси ўрнида иккита 50 қаватли осмонўпар бинодан иборат ишбилармонлик ва маданий марказ барпо этилади. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Газета маълумотларига кўра, лойиҳа Туркиянинг Iki Design Group компанияси томонидан ишлаб чииқлган. Унинг қиймати 1 млрд АҚШ долларига баҳоланмоқда. Лойиҳани амалга ошириш уч йилни эгаллаши режалаштирилган. Лойиҳанинг барча 18 та лоти хорижий ва маҳаллий инвестициялар ҳисобидан барпо этилади.


Фотосурат: ҳокимлик матбуот хизмати

Мажмуа марказидаги баландлиги 230 м бўлган эгизак миноралар “ой ва қуёш тимсоли  бўлади”. Осмон жисмлари айланиб туради. Уларда ресторанлар ва дам олиш зоналари жойлашади.

Яккасарой саноат зонасидаги корхоналарни «САР» махсус саноат зонаси ҳудудида қуйидаги шартларда жойлаштириш режалаштирилмоқда: уларга беғаразлик асосида ер участкаси хусусий мулк сифатида берилади, маблағлар етишмаган тақдирда, ишлаб чиқариш иншоотлари қурилади, улар корхоналарга 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тақдим этилади.