Йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ)ни бузганлик учун жарималар тўлаш онлайн-тизими Тошкентда тест режимида ишга туширилди. Жарима суммасини dyhxx.uz сайтида билиш мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар беради.

«ЙҲҚни бузган ҳайдовчига нисбатан инспектор томонидан автомашина жарима майдончасига юборилиши ҳақида баённома расмийлаштирилади. Ушбу баённома маъмурий бўлимга келиб тушади, кейин у комплекс автоматлаштирилган тизимга киритилади», - дейди ИИВ ИИББ бўлим бошлиғи Илҳом Идиров.

После регистрации на сайте dyhxx.uz сайтида рўйхатдан ўтгандан кейин ҳайдовчининг телефон рақамига жарима миқдори ва жарима майдончаси жойлашган манзил ҳақида SMS келади.

Агар ушбу тизим тестдан муваффақиятли ўтса, у бутун республика бўйлаб жорий этилади, дейилади телелавҳада.

Telegram каналимизга обуна бўлинг