Самарқанднинг 2040 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқлаш учун ҳукуматга тақдим этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар беради.

Бош режа лойиҳасига кўра, 14 та йўл ва 6 та кўприк қурилиши режалаштирилган. Хусусан, Гагарин кўчасининг қурилиши ва кенгайтирилиши муносабати билан М-39 йўли М-37 йўли билан Хўжа Аҳрор Вали кўчаси орқали бирлаштирилади, Навоий-шоҳ кўчаси кенгайтирилади.

Бош режадаги бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.

Instagram саҳифамизга обуна бўлинг.