Қурилиш вазирлиги қурилиш ташкилотлари рейтинги порталини ишга туширди

Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтинги портали — reyting.mc.uz ишга туширди. Порталда қурилиш ташкилотларининг СТИР рақамини киритиш орқали уларнинг рейтингини кўриш мумкин бўлади, деб ёзади “Газета” нашри.

Қурилиш-пудратчи ташкилотлар рейтинг натижалари ишончлилик тоифаси бўйича А, B, C, D даражаларига, улар ўз навбатида рейтинг баҳосига ажратилган. Тендер савдолари айнан мазкур рейтинг натижаларига кўра ўтказилади ва савдоларда юқори ўринда турувчи ташкилотлар устунликка эга бўлади.
 
Рейтингда 36 мингдан ортиқ корхоналар рейтинги кўрсатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.