Нурдинжон Исмоилов қуйи палатанинг сайловлардан кейин ўтказилган биринчи мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг спикери этиб сайланди, дея хабар беради  Газета.

У иккинчи бор Қонунчилик палатасининг раҳбари этиб сайланмоқда. Илк бор Исмоилов ушбу лавозимга 2015 йилда сайланган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида спикернинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди. Ушбу лавозимга 20 йиллик стажга эга депутат Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори  Акмал Саидов сайланди.