Қашқадарё вилоятида молиявий пирамида ташкилотчилари 2000 кишини алдашди

Қашқадарё вилоятида молиявий пирамида ташкилотчилари 2000 кишини алдашди

Қашқадарё вилоятида қалбаки акцияларга эга молиявий пирамида ташкилотчиларига қарши жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.

 Т.Р. ва бошқалар ўзларини гўёки, “N.” хорижий компаниясининг Қашқадарё вилоятидаги расмий вакили сифатида таништириб, 17 та хорижий компаниянинг сохта акцияларини сотиш эвазига 2 минг нафарга яқин фуқародан жами 9 млн АҚШ доллари йиғиб олишган. Шунингдек, янада кўпроқ пул маблағ жалб этиш ҳамда мижозлар сонини орттириш мақсадида йиғилган 9 млн АҚШ долларидан 800 минг АҚШ долларини одамларга фоиз ҳисобида беришган.

Бундан ташқари, Т.Р. ўзига 78 минг АҚШ долларига “Volkswagen”, ўғли А.Н. номига 2 та “Ласетти” русумли автомашинасини ва Қарши шаҳридаги савдо дўконини сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олган даромадларни легаллаштирган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.