Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ғузорлик ҳамшира тарқатган видеога изоҳ берди

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ғузорлик ҳамшира тарқатган видеога изоҳ берди

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган видео борасида расмий баёнот билан чиқди. Ушбу видеода коронавирусга чалинган беморнинг жасади Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида қарийб 15 соат ётгани ҳақида сўз боради, деб ёзади “Народное слово” нашри.

Бундан олдин касалхона ходимлари Nasaf News мухбирига марҳумнинг жасадини ҳамширалар ва шифокорларнинг ўзи олиб чиқишига тўғри келганини ҳамда касалхонада на овқат ва на ичилик суви борлигини, қўлқоплар, тиббий ниқоблар, дорилар етишмаслиги ҳақида айтишганди. Бундан ташқари, касалхонадан чиқиндилар олиб чиқилмаяпти, дея қайд этади тиббиёт ходимлари.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари Ғузор тиббиёт бирлашмасидаги ишлар ҳолатини ўрганди. Маълум бўлишича, видеони реанимация эмас, балки жарроҳлик бўлимининг навбатчи ҳамшираларидан бири тарқатган.

«Бу ҳамшира коронавирусга чалинган беморга тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида қатнашмаган», – деб ёзади матбуот хизмати.

Бирлашмага беморни оғир аҳволда қандли диабет ташҳиси билан тез ёрдам машинасида олиб келишган. Даставвал марҳумнинг қариндошлари унинг Тошкент вилоятига бориб келганини айтмаган. шу боис уни реанимация бўлимига ётқизишган. Фақат инфекционист шифокор кўрикдан ўтказганидан кейин коронавирусга гумон пайдо бўлган. 

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматининг раҳбари Нуриддин Эгамовнинг таъкидлашича, биринчи гумонлардан кейин бемор изоляцияланган, ҳамшира ва шифокорлар унга махсус ҳимоя кийимларида шошилинч ёрдам кўрсатган. 30 июнь куни 64 ёшли бемор ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Беморда коронавирусни аниқлаш мутахассисларнинг анча вақтини олган. Вилоятда ижобий натижа олинганидан кейин улар таҳлилларни Тошкентга юборган, бу ҳам муайян вақтни олган, дея қайд этади “Народное слово” нашри. Шу боис марҳумнинг жасади қандайдир бир вақт реанимация бўлимида ётган, у тўлиқ изоляцияланган.
Таҳлил натижалари маълум бўлиши биланжасадни тез ёрдам машинасида олиб кетишган. Дафн қилиш жараёнида фақат вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази матахассислари, Миллий гвардия ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг вакиллари қатнашган.  

Бундан ташқари, 30 июнь куни Ғузор туман тиббиёт бирлашмасини зудлик билан карантинга ёпишган. Нуриддин Эгамовнинг қайд этишича, ушбу тиббий муассаса умумий қиймати 45 млн сўмлик ҳимоя кийимлари ва дори-дармонлар олган. Шунингдек, туман маъмурияти карантиндаги фуқароларга озиқ-овқатга маҳаллий бюджетдан 44,5 млн сўм ажратган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.