Ўтган йил якунида уч ой Хоразм руҳий касалликлар диспансерида ётган блогер Нафосат Оллашукурова Ўзбекистонни тарк этганини билдирди. Бу ҳақда Газета.uz нашри хабар беради..

«Хурматли ватандошлар, мен уз юртимни тарк этиб кетишга мажбур булдим. Буни журъатсизлик ёки кочиб кетиш деб бахоламасликларингизни, аксинча, ТАРК ЭТИБ КЕТИШ деб билишларингизни хохлардим», — деб ёзади у Facebook саҳифасида.

Диспансердан чиққанидан кейин ва Тошкентга қайтганидан сўнг у йўқ пайтда унинг уйига рўйхатга қўйиш учун уч марта шифокорлар келган. Нафосат Оллашукурованинг фикрича, улар уни яна касалхонага жойлаштириш учун келишган. “Барчангизга маълум Амбарцумов Комил Алламжонов бошчилигида утказилган матбуот анжуманида менинг касалим сурункали эмаслигини таъкидлаган эди, шундай экан, нима сабабдан мени Тошкент шахар рухий касалликлар шифохонасида руйхатдан утказиш уларга керак булиб колди деган уринли савол тугилади”, - дейди у.

Нафосат Оллашукурованинг қайд этишича, охирги йил давомида у кўплаб тазйиқларга учраган. “Аммо Махмуд Ражаб иши туфайли мени Рухий касалликлар шифохонасига мажбуран жойлаштиришгач, Мирзиёев ва унинг олиб бораётган сиёсатига нисбатан ишончим колмади”, - қайд этади Оллашукурова.
«Мен Узбекистонда блогерлар эркин фаолият курсата олмайди деган карорга келдим ва бош олиб чикиб кетишга мажбур булдим», — деб ёзади у.

Нафосат Оллашукурова мамлакатдан чиқиб кетишга ёрдам берган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига, Инсон ҳуқуқларини химоя килувчи "Эзгулик" жамиятига, хусусан Абдурахмон Ташановга, хамда адвокат Умид Давлетовларга ўз миннатдорчилигини билдирган.