Муддатидан олдин овоз бериш якунлари: қарийб икки минг нафар Ўзбекистон фуқароси овоз беришга улгурди

Муддатидан олдин овоз бериш якунлари: қарийб икки минг нафар Ўзбекистон фуқароси овоз беришга улгурди

Дастлабки кун якунларига кўра сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 1 036 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Шунингдек сайловларда 9 308 нафар хорижда истиқомат қилаётган фуқаролар қатнашди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Маҳмуд Истамов маълум қилди.

«12 декабрдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудидаги 10 260 та сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Дастлабки кун якунларига кўра 1 036 нафар сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Бунда энг кўп Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятига 159 тадан тўғри келмоқда. Энг кам 10 нафар шахс Самарқанд вилоятида муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган», – дея қайд этади Маҳмуд Истамов.

“Шунингдек, 12 декабрдан республикамизнинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхона ва консуллик идораларида тузилган 55 та сайлов участкаларда ҳам муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланган. Хориждаги участка сайлов комиссиялари 12 декабрда сайловчилар зич яшайдиган, ишлайдиган ёки ўқийдиган жойларда кўчма сайлов қутиларида сайёр тртибда муддатидан олдин овоз беришни ташкил қилдилар. Сайловларда 9 308 нафар хорижда истиқомат қилаётган фуқаролар қатнашдилар. Хусусан, Россия Федерациясида кўчма қутиларда муддатидан олдин овоз бериш жараёни амалга оширилиб, унда 7 638 нафар фуқароларимиз қатнашди”, – дейди раис ўринбосари.

Маҳмуд Истамовнинг маълумотларига кўра, Марказий сайлов комиссиясига сайлов кампанияси бошланган кундан эътиборан бугунга қадар фуқаролардан 338 та мурожаат келиб тушган. Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаат Сурхондарё вилоятига тўғри келмоқда – 69 та. Энг кам мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятларида – 10 тадан.

Келиб тушган мурожаатларнинг 86 таси ёки чорак қисми маҳаллий кенгаш депутатлигига номзодини кўрсатиш жараёнида ноқонуний аралашувлар тўғрисида бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 41 таси қўшимча текширув ўтказиш учун прокуратура идораларига юборилган, 45 таси бўйича ушбу масала партияларнинг ваколатига кириши тўғрисида тушунтириш берилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.