Молия вазирлигига оилавий бизнес дастурлари учун банкларга 1 трлн сўм жойлаштириш топширилди

Молия вазирлигига оилавий бизнес дастурлари учун банкларга 1 трлн сўм жойлаштириш топширилди

Ўзбекистон Президенти Молия вазирлигига янги жалб этилган еврооблигация маблағларидан 1 триллион сўмни Халқ банки, Микрокредитбанк ва Агробанкка оилавий тадбиркорлик дастурлари учун ресурс сифатида жойлаштириш вазифасини қўйди. Давлат раҳбари тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар беради президент матбуот хизмати.
 
Халқ банкига хотин-қизлар тадбиркорлиги учун лойиҳалар тайёрлаб, уларни ўз бизнесини йўлга қўйишни ўргатиш топшириғи берилди. Бунда банк ходимлари аёллар билан мижозбай, маҳаллабай, туманбай бевосита ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ёзёвон, Учтепа, Шофиркон ва Бекобод туманларида фаол тадбиркорларни кўпайтириш бўйича ишлар танқид қилинди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига бундай жойларда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш топширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.