Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Ўзбекистон ТИВ ватанига қайтишдан бош тортган фуқаролар Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақидаги хабарни рад этди

10 апрелга қадар ватанига қайтишдан бош тортган ўзбекистонликлар фуқароликдан маҳрум қилиниши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар беради.

Тошкент яқинида ниқоблар тикиш билан шуғулланган яширин цех аниқланди

Цех Чирчиқда банкет тантаналари учун залда жойлашган. Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, яширин корхона ўз фаолиятини 2 апрелда бошлаган. Унда ишга қонуний рсмийлаштирилмасдан 183 киши ишлаган. Ишчилар ҳар бир ниқоб учун 60 сўмдан ҳақ олган. Солиқчилар 156,6 млн сўмлик маҳсулотни, шу жумладан 130 мингта тайёр ниқоб ва 170 мингта ярим фабрикатларни олиб қўйган. Ниқоблар санитария нормаларига тўғри келмаган.

Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Тожикистонга ҳимоя комбинезонлари, қўзойнаклар, суюқ натрий гипохлориди, респираторлар, қўлқоплар, пирометрлар, ун маҳсулотлари юборилди. Бугун инсонпарварлик юк ортилган поезд Сурхондарёдан Душанбега йўл олди. Гуманитар ёрдам ҳажми ҳақида маълумот йўқ.

Исроил элчихонаси Ezgu Amal жамғармасига ёрдам тақдим этди

Исроил элчихонаси Ezgu Amal онкологияга эга болаларга ёрдам жамғармасига ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан кураторлик қилинадиган уйсизлар учун бошпанага инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди.



Хусусан, бошпанага озиқ-овқат маҳсулотлари – гуруч, гречка ва бошқа ёрмалар ҳамда тиббий ниқоблар, қўлқоплар ва санитайзерлар тақдим этилди.

Карантин даврида жарима майдончасидаги автомобиль учун тўлашга тўғри келади

Жарима майдончасига юборилган автомобиллар учун карантин тугагунга қадар ҳар бир кун учун тўлашга тўғри келади, велосипедлар ва скутерлар бепул сақланади. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов маълум қилади.

«Пахтакор» жамоасининг бош мураббийи Covid-19 туфайли Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди

“Пахтакор” футбол клубининг бош мураббийи грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе хусусий самолётда Ўзбекистондан Туркияга учиб кетди. Арвеладзе Ўзбекистонни айнан қачон тарк этгани номаълум