Киевда банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Каримовга нисбатан террорчилик ҳаракатини содир этишда гумон бўйича жиноий иш қўзғатилди (Украина Жиноий кодексининг 258-моддаси, 1-қисми). Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.

“УНИАН” агентлигининг ёзишича, Киев прокуратураси Каримовга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида Печерский район судига илтимоснома тақдим этган.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Антон Герашченконинг маълумотларига кўра, Каримовга болалигида “олигофрения” ташҳиси қўйилган, у ватанида психоневрологик ҳисобга турган.

Тергов жиноят сабабларини аниқламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Суҳроб Каримов Киев марказидаги “Универсал банк” бўлимига кириб, рюкзагида бомба борлигини айтган ва полицияни чақиришни сўраган. Икки соатдан сўнг Хавфсизлик хизмати Каримовни журналистларга интервью бераётган пайтда қўлга олган.