ЕХҲТ ДИИҲБ парламент сайловларини кузатиш бўйича оралиқ ҳисоботни тақдим этди

ЕХҲТ ДИИҲБ парламент сайловларини кузатиш бўйича оралиқ ҳисоботни тақдим этди

13 декабрь куни ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг расмий веб-сайтида Парламент сайловларини кузатиш бўйича миссиянинг оралиқ ҳисоботи чоп этилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати хабар беради.

1999 йилдан буён илк бор ДИИҲБ ҳисоботида сайловолди ташвиқоти характерининг кескин танқиди йўқ, олдинги йилларда у сайловчилар учун ҳақиқий танловни акс эттирмайдиган “рангсиз” ва “кўз илғамайдиган” сифатида баҳоланарди.

ДИИҲБ Халқаро матбуот маркази биринчи марта сиёсий партиялар вакиллари ўртасидаги дебатларни тўғридан-тўғри эфирда ташкил қилаётганини тан олади. Бунда ижтимоий тармоқлардан, хусусан «Facebook» ва «Telegram»дан фойдаланиш энг самарали сайловолди ташвиқоти экани қайд этилади. Шунингдек, мустақил блогерларнинг фаоллиги таъкидланади, уларга мустақил фикрлар бўйича муҳим манба сифатида қаралади».

Шу билан бирга, ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг оралиқ ҳисоботидан йиғилишлар, уюшмалар ва фикрларни ифодалаш борасидаги асосий ҳуқуқлар ва эркинликларни таъминлаш бўйича ишларни давом эттириш муҳимлиги ҳақидаги тавсиялар ҳам ўрин олган.

Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини депутатликка мустақил номзодларни илгари суриш институтини жорий этиш йўли билан кенгайтириш заруратига эътибор қаратилади.

Ҳисоботда хулоса ўрнида, журналистлар дебатлар жараёнида кўтарилган сиёсий масалаларни муҳокама қилиш, сиёсий партиялар сайловолди дастурларининг, уларнинг номзодлари илгари сураётган ғояларнинг моҳияти ва мазмунини таҳлил қилиш ва очиб бериш қисмида фаол бўлишлари мумкинлиги қайд этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.