Декларатор: россиялик амалдорларнинг Ўзбекистонда 11 та кўчмас мулк объекти мавжуд

Декларатор: россиялик амалдорларнинг Ўзбекистонда 11 та кўчмас мулк объекти мавжуд

Россия мансабдор шахслари ўз декларацияларида 75 та мамлакатда 6007 та кўчмас мулк объектини кўрсатди, уларнинг харитаси «Декларатор» лойиҳаси ўз сайтида чоп қилди. Бу ҳақда Snob нашри хабар беради.

Россия амалдорлари орасида энг оммабоп мамлакатлар ўнталигидан Қозоғистон (688 та объект), Тожикистон (559 та объект), Қирғизистон (324 та объект) ўрин олган. Ўзбекистонда эса россиялик амалдорларнинг фақат 11 та кўчмас мулк объекти борлиги қайд этилади.

«Трансперенси Интернешнл — Россия» ҳуқуқшуноси Григорий Машановнинг қайд этишича, расман Россия амалдорларига чет элда кўчмас мулкка эга бўлиш тақиқланмаган. Бироқ 2013 йилда мансабдор шахсларнинг алоҳида тоифалари – депутатлар, судьялар, вазирлар, айрим прокурорлар ва бошқаларга хорижда банк ҳисобрақамларига эга бўлиш ҳамда хорижий молия воситаларидан фойдаланиш тақиқланди.

«Бунда қонунда ушбу воситалардан билвосита, яъни учинчи шахслар орқали ҳам фойдаланиш мумкин эмаслиги тўғридан-тўғри кўрсатилади. Кўпгина ривожланган мамлакатларда банк ҳисорақамисиз кўчмас мулк харид қилиш жуда қийин, шу боис чет элда кзчмас мулк сотиб олиш кўпгина машҳур шахслар учун сезиларли даражада қийинлашди ёки бунинг имкони бўлмай қолди», – дейди Машанов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.