Тошкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг соҳили ободонлаштирилади. Ҳудудни ободонлаштириш қиймати 100 млн долларга баҳоланмоқда, дея хабар беради Kun.uz.
 
Ободонлаштирилганидан кейин бўшаган ҳудудда 245 гектар майдонда технопарк ташкил қилиш, шунингдек 320 гектар майдонда замонавий бозорларни қуриш режалаштирилмоқда. “Дарёнинг Тошкентдан оқадиган қисми 16 кмни ташкил қилади. Ҳозир бу ернинг экологик ва санитария ҳолати ёмон. Ноқонуний қум-гравий қазиб олиниши туфайли қирғоқлар 200-300 метргача кенгайган, дарёнинг ўзи эса мунтазам равишда ўзанини ўзгартиради”, – дейди шаҳар ҳокимлигининг вакили. 

Унинг сўзларига кўра, ишлар турк мутахассислари билан бирга олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, лойиҳа якунланганидан кейин дарёнинг кенглиги 80 метрни ташкил қилади.

Ҳокимиятдагиларнинг айтишича, ушбу лойиҳа туфайли ифлослантирувчи моддалар ва маиший чиқиндиларни ташлаш тўхтатилади, дарёнинг ўзи бўйлаб эса сайр катерлари ҳаракатланади