Бош прокуратура ўзбекистонликлардан учрашувлар кундалигини юритишни сўрамоқда

Бош прокуратура ўзбекистонликлардан учрашувлар кундалигини юритишни сўрамоқда

Ўзбекистон Бош прокуратураси 6 апрелдан бошлаб фуқаролардан ўз учрашувларининг кундалигини юритишни сўрамоқда. Унда мулоқот қачон, қаерда ва ким билан бўлганини қайд этиш таклиф қилиняпти. Ушбу чора COVID-19 тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради. Бу ҳақда “Фергана” нашри ушбу идора матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
 
Бошқа мамлакатларнинг тажрибаси тиббий хизматлар коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот қилган барча кишиларни аниқлашга кўп вақт сарфлашини кўрсатди. Бунинг натижасида COVID-19 га гумони бор фуқаролар ўз вақтида изоляцияланмаяпти ва уларни даволаш ишларини бошлолмаяпти. Бош прокуратурадагиларнинг фикрича, кундаликларга ёзилган маълумотлар касаллик тарқалишига қарши самарали курашишга ва охир-оқибатда минглаб ҳаётларни қутқариб қолишга ёрдам беради.
 
Идора тиббий ходимларга ёрдам бериш учун ҳудудларда махсус ишчи гуруҳларни ташкил қилди, улар коронавирусга чалинган беморлар билан сўровлар ўтказмоқда, уларнинг эпидемиологик йўлини аниқламоқда ва улар билан алоқа қилган шахсларни топмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.