АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашишда қўшимча ёрдам кўрсатади

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашишда қўшимча ёрдам кўрсатади

АҚШ ҳукумати АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашишда қўшимча ёрдам кўрсатишини эълон қилди.

26 март кунии АҚШ давлат котиби Помпео АҚШ ҳукумати COVID-19 пандемиясига қарши курашишда 64 та мамлакатга фавқулодда тиббий ва гуманитар ёрдам кўрсатишга 274 млн доллар ажратишини билдирди.
 
«Ушбу пандемия бирортаям мамлакат алоҳида орол бўлиб қолмаслигини кўрсатди. Биз касалликка қарши курашиш учун бир-биримизни қўллаб-қувватлаган ҳолда биргаликда ишлашимиз керак. АҚШдаги оилаларимиз ҳам, Ўзбекистондаги оилалаларимиз ҳам COVID-19 таҳдидидан хавотирда, шу боис биз Ўзбекистоннинг COVID-19 тарқалишига қарши курашишдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ва касалланганларга ёрдам беришга қарор қилдик», – дея қайд этади элчи Розенблюм.
 
АҚШ ҳукумати Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан ҳамкорликда, шунингдек бошқа халқаро донорлар, шу жумладан ЖССТ билан келишган ҳолда фуқароларга, соғлиқни сақлаш ходимлари ва ҳукуматга ёрдам кўрсатишнинг устувор соҳаларини белгилаб олди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.