Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мамлакат бош вазири лавозимига амалдаги ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов номзодини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради Газета.uz.

Бўлиб ўтган сайловларда ЎзЛиДеП парламентда 150 та ўриндан 53 тасини эгаллади, бу унга президентга бош вазир номзодини тақдим этиш ҳуқуқини берди. Президент номзодни кўриб чиққандан кейин уни тасдиқлаш учун Олий Мажлисга таклиф этади.

Шу билан бирга, партия йиғилишида Абдулла Арипов 2020 йилда Humo Air давлат авиакомпанияси ташкил этилишини эълон қилди. Ушбу авиакомпания мамлакат ичида амалдаги тарифлардан анча паст тарифлар бўйича мунтазам рейсларни таклиф этади.