2020 йил 1 февралдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади

2020 йил 1 февралдан иш ҳақи

Президент “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2020 йил 1 февралдан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради. Хусусан:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;
энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм;

Бунда солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари, тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм ўзгаришсиз қолдирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.