200 дан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Ростов вилоятида бошпанасиз қолди

200 дан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Ростов вилоятида бошпанасиз қолди

Маҳаллий ҳокимият ўзбекистонликларни жойлаштириш учун Ростов областининг Каменск-Шахтинск шаҳарчасида иккита пункт ташкил қилди. Тез орада ватанига жўнаб кетишга тайёргарлик кўраётган ўзбек фуқаролари истиқомат қилувчи палаткали лагерда мақбул шароитлар яратилди, қолганлар эса қурилиш базасига жойлаштирилган бўлиб, улар ичимлик суви, ётиш жойлари билан таъминланмаган, уларга тиббий ёрдам кўрсатишни ҳам рад этишмоқда, дея шикрят қиляпти муҳожирлар. Бу ҳақда “Кавказский узел” нашри хабар беради.

Палаткали лагерда 12 сентябрь куни ватанига жўнаб кетиши режалаштирилган кишилар яшамоқда, бу ерда 800 дан ортиқ муҳожир бор. Уларнинг айримлари “раскладушкаларда”, кимдир ерга тўшалган матрасларда ухлаяпти.

Палаткали лагерь полиция томонидан қўриқланмоқда. “Биз тартиб бўлишини кузатяпмиз, янги келганлардан ҳеч ким 12 сентябрь куни кетадиганларнинг олдига девордан ошиб ўтмаслигини назорат қиляпмиз”, – дейди полиция вакили.

Ҳудуднинг ўзида 50 дан ортиқ палатка жойлаштирилган, ФВВ ходимлари томонидан ташкил қилинган ҳаммом бор, сув ташигич ёрдамида ювинишга яроқли техник сув келтирилади. 20 га яқин биоҳожатхона ўрнатилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фикрича, бу ерда ҳали узоқ вақт навбатчилик қилишга тўғри келади – “октябрь ойигача туришимиз аниқ, чунки одамлар ҳар куни келяпти”, – дейишмоқда улар.

Қурилиш базасида, собиқ саноат корхонаси жойлашган бўш майдонга 250 га яқин киши жойлаштирилган. Одамлар дуч келган ерда ухламоқда: кимдир ерда, кимдир скамейкаларда, араваларда, айримлар эса палатка топиб, жойлашиб олган.

Қурилиш дўкони сотувчиси Ўзбекистон фуқаролари ухлаш учун иссиқлик изоляцияси варакларини сотиб олишаётганини, чой қайнатиш учун “кипятильник” сўрашаётганини айтади. Одамлар келишда давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.