Қашқадарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлди

11 октябрь куни соат 4:00 да Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Lacetti ва «КамАЗ» автомобиллари тўқнашган. 4 киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ матбуот хизмати маълум қилади.

Бир киши билак суягининг ёпиқ синиши билан туман марказий касалхонасига тушган.

Юз берган воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.