Даромади ҳақидаги декларацияни тақдим этмагани учун давлат хизматчилари ишдан бўшатилиши мумкин

Даромади ҳақидаги декларацияни тақдим этмагани учун давлат хизматчилари ишдан бўшатилиши мумкин

2020 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчиларининг алоҳида тоифалари, уларнинг оила аъзолари (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, шу жумладан боқиб олган фарзандлари) учун даромадлар, мулк ва харажатлар назоратини ҳар йили декларация тўлдириш йўли билан назорат қилишни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги Президент  қарорининг лойиҳаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги муҳокамасига тақдим этилди.

Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган мансабдор шахсларнинг алоҳида тоифалари учун декларацияга киритиладиган оила аъзоларининг кенгайтирилган доираси белгиланиши мумкин.

Давлат хизматчилари томонидан даромадлари, мулки ва харажатлари ҳақида декларация тақдим этилмаганида ёки тўлиқ бўлмаган ёки ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тақдим этилганида, бу улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлиши мумкин.
 
Давлат солиқ қўмитами давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларининг даромадлари, мулки ва харажатлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи маълумотлар базасининг оператори сифатида белгиланади. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида давлат хизматларининг мулки, даромадлари ва харажатлари ҳақидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини назорат қилувчи махсус бўлинмалар ташкил қилинади.
 
Шу билан бирга, декларацияда кўрсатилган маълумотлар махфий характердаги маълумотлар сирасига киради ва “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимоя қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.