Тошкентга пиёда йўл олганларнинг иккитаси 10 суткага қамалди

Маҳмуд Ражабов Истанбулдан Тошкентга қайтаётиб Муҳаммад Солиҳ ва унинг укаси собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжоннинг бир нечта китобини олиб келган.

23 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда хоразмлик фуқаро Маҳмуд Ражабов ва унинг қариндошлари ички ишлар вазири билан учрашиш учун Тошкентга йўл олгани ҳақидаги хабар тарқалганди.

“Озодлик” радиосининг маълумотларига кўра, журналист Маҳмуд Ражабов ва блогер Нафосат Оллашукурова кечқурун соат 10 да бошланган судда 10 сутка маъмурий ҳибсда сақлаш жазосига ҳукм қилинган. Қолган иштирокчилар эса энг кам иш ҳақининг бир баробаридан уч баробаригача (223 000-669 000 сўм) жаримага тортилган.

Маҳмуд Ражабовга нисбатан 2019 йил апрель ойи охирида контрабанда тўғрисида иш қўзғатилганди. “Озодлик” радиосининг хабар беришича, у Истанбулдан Тошкентга қайтаётиб, ўзи билан Туркияда истиқомат қилаётган ўзбек мухолифоти сиёсатчиси Муҳаммад Солиҳ ва унинг укаси собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжоннинг бир нечта китобини олиб келган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.