Шифокорлар 58 нафар заҳарланган Ўзбекистон фуқаросини даволаш учун Самарага бориши мумкин

Шу йилнинг 16-17 июль кунлари Ўзбекистон фуқаролари турли оғирлик даражасидаги заҳарланиш аломатлари билан Самара область клиник шифохонасига ва 1-сонли Тольятти шаҳар клиник касалхонасига етказилган эди

Айни дамда масъул идоралар ўз ватандошларига ёрдам бериш учун қўшимча чиқиш тадбирлари устида ишламоқда, хусусан ишчи гуруҳни ташкил қилиш таклиф этилмоқда. Унда Ўзбекистон шифокорлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллари кўмагида кўчма консилиум ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16-17 июль кунлари Ўзбекистон фуқаролари турли оғирлик даражасидаги заҳарланиш аломатлари билан Самара область клиник шифохонасига ва 1-сонли Тольятти шаҳар клиник касалхонасига етказилган эди.

58 нафар ўзбекистонликнинг ҳаммаси Самара областининг Сизран районидаги Кошелевка қишлоғида жойлашган «Кошелевский посад» масъулияти чекланган жамиятида ишлаган. Бу ерда улар боғдорчилик, яъни боғларни парвариш қилиш, мева-реза мева маҳсулотларини йиғиш билан шуғулланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.