Газ қаерда? Энергетика вазирлигига бошқа саволларимиз ҳам бор

Мана, 30 йилдирки, совуқ тушиши билан бир хил манзарани кўрамиз: табиий газ босими шу даражада пасайиб кетадики, ҳатто чой қайнатиш ҳам муаммога айланади. Электр иситиш асбобларини оммавий ёқиш бошланади, бу эса ишлаб чиқарилиши Ўзбекистонда қазиб олинадиган табиий газ ҳажмига боғлиқ бўлган электр таъминотининг сакраб ўсишига олиб келади.
 
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мавжуд қазиб чиқариш шароитларида, Ўзбекистоннинг максимал салоҳияти, қудуқларни ушлаб туриш ва конлар дебетига 2-3 млрд АҚШ доллари сарфланиши шарти билан, йилига 60-65 млрд м3 табиий газни ташкил этади. Айтиш жоизки, мазкур тармоқда инвестициялар ҳам кам эмас. “Ўзбекнефтгаз” холдинги берган маълумотларга кўра, агар 1991-2016 йилларда нефть-газ соҳасига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 30,7 млрд долларни (шу жумладан тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар – 17 млрд АҚШ долларидан ортиқ) ташкил қилган бўлса, унда 2021 йилга келиб умумий қиймати 30,4 млрд долларлик нефть-газ лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.
 
Мен нефт ва газ иқтисодиёти соҳасининг эксперти эмасман, аммо муаммони ўзим қандай тушунсам шундай баён этишни истардим.
 
Мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ўрнига янги капитал лойиҳалар
 
Капитал қўйилмаларни ўзлаштириш ва уларни амалга ошириш учун, иқтисодиётнинг энергетика ресурсларига боғлиқлигидан фойдаланган ҳолда, ресурсларни (кредит, бюджет) талаб қилиб олиш Ўзбекистонда ишларни юритиш методига айланди. Энергетика вазирлигининг сайтида кўп миллиардли инвестицияларни талаб қиладиган ўнлаб истиқболли инвестиция лойиҳаларини кўриш мумкин, ҳолбуки ушбу лойиҳаларнинг иқтисодий манфаатли эканига катта шубҳа бор. «Ўзбекнефтгаз» АК ҳар йили мавжуд конларда газ қазиб чиқаришни ушлаб туриш ҳамда янги, айниқса қийин бориладиган ҳудудларда жойлашган конларни разведка қилиш ва ўзлаштиришни ўз ичига олувчи йирик инвестицион лойиҳаларга миллиардлаб доллар сарфлайди. «Ўзбекнефтгаз»нинг иштаҳасини ҳатто пандемия ҳам пасайтирмади. Компания беш йил ичида ўтган
 йил ичида капитал қўйилмалар билан солиштирганда, янги капитал қўйилмаларни ўзлаштиришни икки бараварга ошириш ниятида. Бунда табиий газ экспортига бўлган нархлар тушяпти, саноатнинг, айниқса мамлакат экспорт салоҳиятининг 60 % гачасини берадиган кичик ва ўрта бизнес  корхоналарининг ички эҳтиёжи эса қондирилмаяпти.
 
Бу соҳадаги лойиҳалар учун анъанага кўра қувватларни ишга тушириш муддатларининг бузилишлари ва маблағларни сарфлаш бўйича лойиҳавий кўрсаткичларни ошириш хос. Соҳа экспертлари буни иқтисодиётдаги ҳозирги вазиятни ва лойиҳаларнинг ўзи объектив тарзда таваккалга асосланганини ҳисобга олган ҳолда, капитал лойиҳаларни бошқариш тизими ҳозирги воқеликка мутлақо тўғри келмаслиги билан изоҳлайди.
 
Энг оғриқли учта муаммо:

Биринчидан, лойиҳаларни архимарказлаштирилган тарзда бошқариш кўп ҳолларда стратегик ва операцион қарорлар учун жавобгарлик лойиҳанинг моҳияти ва қийинчиликлари ҳақида, ҳаракатлантирувчи кучлар ва кадрлар ҳақида тушунчага эга бўлмаган кишиларнинг зиммасига юклатилишига олиб келади.
Иккинчидан, идораларнинг раҳбарлари лойиҳани батафсил режалаштириш, эҳтимолий таваккаллар ва қийинчиликларни баҳолашдан кўра кўпроқ маблағ чиқариб олиш билан банд. Улар лойиҳаларни амалга оширишда муддатларнинг, зарур ресурслар ва техник имкониятларнинг ҳаддан ташқари оптимистик баҳосини беришга мойил.
Учинчидан, барча лойиҳаларда харидлар ва логистика процедураларининг самарасизлик муаммолари мавжуд бўлиб, бу чуқур кириб борган коррупция ҳақида тахмин қилишга олиб келади.
 
Мамлакат ичидаги эҳтиёжга кўз юмган ҳолда экспорт қилиш манфаатлими
 
1967-1985 йилларда узунлиги 2 662 км бўлган, қуввати 300 та компрессор цехининг ёрдамида йилига 80 млрд м3 ни ташкил қилувчи Ўрта Осиё – Марказ I, II  (ЎОМ) ер ости газ қувури фойдаланишга топширилганди.  Ўрта Осиё газини Москва областидан ташқари Красноводск, Манғишлоқ, Гурьев, саратов, Пенза, Тамбов, Куйбишев областларидаги аҳоли пунктлари ҳам олган.  Табиий газ “ЎОМ” газ қувури орқали Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Уераина, Молдавия, Литва, Эстонияга бо
рган ва Европа мамлакатларини углеводород билан таъминлайдиган ягона газ магистралига қуйилган..
 
Ўша йилларда маҳаллий саноат ва Ўзбекистон аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш тўғрисида ҳеч ким унчалик ўйлаб ўтирмаган. СССР ҳукумати кўпроқ марказий ҳудудларнинг эҳтиёжларини қоплаш ва арзон Ўрта Осиё газини экспорт қилиш ҳақида қайғурган.

 
90-йиллар охирида Ўзбекистон табиий газини ягона истеъмолчига экспорт қилиш мамлакатни «Газпром»нинг инжиқликларига боғлаб қўяётгани тушунарли бўлиб қолди. 
Шунда бошқа потенциал йирик истеъмолчилар, шу жумладан Хитой билан ҳам музокаралар бошланди.
 
Марказий Осиё – Хитой газ қувурининг биринчи навбатини лойиҳалаштириш ва қуриш ишлари 2000 йиллар бошида бошланиб, 2009 йил декабрида фойдаланишга топширилди. Айни пайтда ушбу газ увурининг умумий узунлиги қарийб 7 минг км ни, учта “шоҳ” қуввати эса 55 млрд кубометрни ташкил қилади. Хитойда газ қувури Гуанчжоу шаҳригача ётқизилган, бу ердан газ мавжуд газ тармоқлари орқали тақсимланади.
 
«Марказий Осиё-Хитой» газ қувурининг янги линияси – «Д чизиғи» 966 км ни ташкил қилади, у бешта мамлакат ҳудудидан ўтган – Туркманистон, Ўзбекистон (205 км), Тожикистон (391 км), Қирғизистон (215 км ) ва Хитой (155 км). Бу линия 2008 йил июлида фойдаланишга топширилган “Марказий Осиё-Хитой” газ қувурининг таркибий қисми бўлиб, у унинг қувватини 85 млрд кубометргача ошириш имконини беради.
 
Энди эса энг асосийси: Ўзбекистондан ушбу иккита стратегик қувур орқали ҳар йили 30-35 млрд м3 табиий газни экспорт қилиш режалаштирилганди. Ушбу ҳажм мамлакатда қазиб чиқариладиган табиий газ ҳажмининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Бунда маҳаллий истеъмолчилар, энг аввало, электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва маҳаллий саноат эҳтиёжлари қондирилмасдан қолади. Иқтисодий характердаги зарар ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади, чунки КЎБ субъектлари мажбуран кўмирга, қишлоқ аҳолиси эса қиўшда “таппи” ёқишга ўтади.
 
Энергияни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишдаги дисбаланслар
 
2019 йил якунларидан бошлаб Ўзбекистон Статистика қўмитаси ажойиб (узоқ кутилган) ҳужжат – “Ўзбекистон Республикасининг пилот ёнилғи-энергетика баланси” ни чоп этмоқда. Унда келтирилган маълумотлар таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, 2019 йилда Ўзбекистон 1 000 тонна нефть эквивалентига (ТНЭ)га ҳисоблаганда 49 306,6 бирлик ҳажмида табиий газ ишлаб чиқарган, ундан 9 933,2 минг ТНЭ экспорт қилинган! Омборлардаги қолдиқни ҳисобга олганда (999,0 минг ТНЭ) ички истеъмол учун 40 372,3 минг ТНЭ табиий газ қолган. Ушбу ҳажмдан 14 035,8 ТНЭ (ички истеъмол 34,77%) электр энергиясини ишлаб чиқариш учун фойдаланилган.
 
Бироқ “Йўқотишлар” сатрида 880,7 минг ТНЭ (ички истеъмол ҳажмининг 2,2%) ҳажми, “Энергетика секторининг ўзи фойдаланиши” сатрида 7 026,8 минг ТНЭ, “Аҳоли” сатрида 7 578,4 минг ТНЭ (18,77%) кўрсатилган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.