«Илҳом» ва «ARTиШОК» театрлари видеоконференциялар ёрдамида сериал суратга олишди

«Илҳом» ва «ARTиШОК» театрлари видеоконференциялар ёрдамида сериал суратга олишди

Тошкентнинг “Илҳом” ва Алматанинг «ARТиШОК» театрлари карантин туфайли фаолият кўрсатмаяпти. Аммо улар ARS LONGA театр сериалининг анонсини эълон қилишди. У 2 май куни соат 21:00 да театрларнинг YouTube-каналларида намойиш этилади. Сериал Михаил Дурненковнинг шу номли пьесаси асосида видеоконференциялар ёрдамида тасвирга олинди.

«Иккала саҳна ўз фаолиятини тўхтатган ҳатто янги инқироз даврида ҳам биз ўзимизда куч ва келажакка, биринчи навбатда, бир-биримизга ишонч топяпмиз.  “Илҳом“ ҳам, “ARТиШОК“ ҳам катта тарихга эга театр, ўтган давр мобайнида кўплаб мураккаб вазиятларни бошидан кечирди. Ҳозирги вазият – бу яна бир драматик вазифа, бу ҳар доимгидай уни ҳам енгиб ўтишимиз керак», — дейди Қозоғистоннинг The Village нашрига лойиҳа продюсери Анастасия Тарасова.

Пьеса сюжети театр труппаси янги асарни саҳналаштириш учун пул ишлаб топиш мақсадида сериал олишга уриниб кўргани ҳақида. Бироқ ҳаммаси режадагидай бўлмайди.

Ҳозир иккала театрнинг ҳам фаолияти тўхтаган. Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун театрлар краудфандингни ташкил қилишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.