Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Sens Interdits («Тақиқланган ҳиссиётлар») хадқаро театр фестивалининг директори Патрик Пено ўзининг “Илҳом” теари билан танишуви ҳақида ҳикоя қилган роликни жойлаштирди.
 
«Мен сизларга шу йил февраль ойида Тошкентда қандай дам олганим ҳақида жуда қисқача қилиб гапириб бермоқчиман. Мен Télérama  журналида [маданият ва телевидение ҳақидаги ҳафталик журнал – таҳ.] “Илҳом” театри ҳақида мақола пайдо бўлганидан бери уни бориб кўришни орзу қилардим, шу боис Тошкентга жўнаб кетдим. Мақолада театр 1976 йилда ташкил қилигани ҳақида айтилганди», - дейди Патрик Пено.
 
Патрик Пено Тошкентга келганида театр жойлашган бинода янги хўжайин пайдо бўлганини  ва у бу ерда меҳмонхона қурмоқчи эканини билиб қолган.
 
«Шунда мен театрни қўллаб-қувватлаш учун ҳаракатни ташкил қилиш керак дедим. Шунингдек, уларни иложи борича 2021 йил октябрида Лионда ўтказиладиган ва қарийб 20 та халқаро спектаклларни таклиф этиладиган Sens Interdits фестивалига таклиф қилиш лозим.

…Мен театрда театр мактаби ўтказилишини, “Илҳом” театрининг оиласи эса 80-85 кишидан иборат эканини билдим.

…Мен бу театрнинг Францияда бироз амбассадорига айландим, шу боис унинг учун курашишни хоҳлаяпман. Бир кун келиб, “Ильҳом” театрини шу бинода фаолият кўрсатаётганини ва у бугунгидай фаол эканини кўришга умид қиламан», - дея хулоса қилади Пено.

Бизни Instagram да кузатиб боринг