Британиянинг Scala нашри Савицкий номидаги Давлат санъат музейи ҳақида китоб чоп этади

Британиянинг Scala нашри Савицкий номидаги Давлат санъат музейи ҳақида китоб чоп этади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди нашрни тайёрлашга киришилгани ҳақида Anhor.uz нашрига хабар беради.
 
Scala нашриёти ва Фонд ўртасида Ўзаро англашув меморандуми Ўзбекистоннинг Бирлашган Қиролликдаги элчихонаси кўмагида имзоланди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистоннинг музей тўпламлари ва маданий мероси ҳақида китоблар туркуми чоп этилади.
 
Биринчи китоб Савицкий Музейи тарихи ва тўпламига бағишланади. Китобни нашрга тайёрлаш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Унга халқ амалий санъати буюмлари ҳамда музей тўпламидаги энг машҳур картиналар, шу жумладан Александр Волков, Роберт Фальк, Михаил Курзин, Николай Карахан ва бошқа муаллифларнинг асарлари киради.
 

«Ўзбекистон – ақл бовар қилмас даражада бой маданий меросга эга мамлакат. Кўпчилик мамлакатингиз ҳақида билади, аммо биз у бутун дунёда янада кенг эътиборга лойиқ деб ҳисоблаймиз. Умид қиламизки, Фонд билан шерикликда тайёрланадиган нашрлар музейлар, галереялар ва меъморий ёдгорликларга бутун дунёдан ихлосмандларни жалб этади», – дейди Scala нашрининг ривожланиш бўйича директори Нил Титман.

 
Scala – музей тўпламлари ва алоҳида рассомларнинг ижоди ҳақида китоблар чиқаришга ихтисослашган Буюк Британиядаги йирик нашриёт. Унинг ҳамкорлари орасида Эрмитажни, Третьяков галереясини, Метрополитен музей, Жорж Помпиду номидаги Санъат ва маданият миллий марказини, Бильбаодаги Гуггенхайм музейини ва бутун дунё бўйлаб бошқа музейлар ва бадиий галереяларни кўриш мумкин. Нашриёт томонидан Энди Уорхол, Дэвид Хокни, Рабло Пикассо ва бошқа рассомларнинг ижодига бағишланган асарлар чоп этилган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.