Тошкентда “Япония кузи” фестивали ўтказилади

У саҳнада Япония, Қозоғистондан ташриф буюрган ва ўзбекистонлик анъанавий мусиқа, классик мусиқа ва жаз юлдузларини бирлаштиради.

Ўзбекистонда Қозоғистон кунлари доирасида Тошкент шаҳрида “Япония кузи” фестивали бўлиб ўтади. Ушбу лойиҳа Қозоғистонда 9 йилдан буён мавжуд. У саҳнада Япония, Қозоғистондан ташриф буюрган ва ўзбекистонлик анъанавий мусиқа, классик мусиқа ва жаз юлдузларини бирлаштиради.

Фестиваль доирасида пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини мазмунли концерт дастури кутмоқда. 24 сентябрь куни соат 19.00 да Ўзбекистон Давлат консерваториясининг орган залида Кейко Инoуэ (орган), Сакита Хажиме (мусиқий арра), Осака консерваторияси ўқитувчиси Ямашита Кенжи (фортепиано) ўз чиқишлари билан меҳмонларни мамнун қиладилар.

Шу куни Қозоғистоннинг «Астана сази» этно-фольклор ансамбли ва Ўзбекистон Давлат консерваториясининг «Registan» гуруҳи ҳам ўзининг ижрочилик маҳоратини намойиш этади.

Фестиваль ташкилотчиси – «Дегдар» гуманитар фонди, JTI компанияси кўмагида.

Фестивалга кириш бепул.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.