27 ноябрь куни Anhor.uz таҳририяти Epsilon Development Company компанияси қандай асосларда конларни ишлашга лицензия олгани ҳақидаги ахборотни тақдим этишни сўраб «Ўзбекнефтгаз» компаниясига сўров юборганди.

Компания сайтида қайд этилишича, Epsilon Development Company компанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 январдаги 19-сонли қарорига мувофиқ лицензия олган. Бироқ ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Миллий қонун ҳужжатлари бўйича маълумотлар базасида мавжуд эмас.

Шунингдек биз давлат улуши мавжуд бўлган «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятидан ушбу қарорни қаердан топиш мумкинлиги ҳақида ҳам сўрагандик.

Бундан ташқари, таҳририят Epsilon Development Company ишлашга лицензия олган конлар қаерда жойлашгани ҳақидаги маълумотларга ҳам қизиқиш билдирганди.