Бувайда туман ҳокими ва қатор судларнинг ноқонуний қарорлари бекор қилинди

Бувайда туман ҳокими ва қатор судларнинг ноқонуний қарорлари бекор қилинди

 Тадбиркор Абдуваҳоб Иномжонов 2005 йилда аукцион савдоларида бир гектар ер майдонини сотиб олган, ўша ерда  боғ, узумзор ва иссиқхона ташкил этиб, ҳамқишлокларини иш ўринлари бидан таъминлаб, «Иномжон ҳожи Бувайда боғи» фермер хўжалиги яратиб, 10 йил мобайнида тер тўкиб ишлади.
 
2015 йилнинг июл ойида Бувайда тумани собиқ ҳокимининг оғзаки «боғ–роғлар жойлашган ер майдонингизда наъмунали уйлар қўрамиз, қўрилишдан қолган бурчак ерларни тадбиркорлигингизни давом эттириш учун ўзларинга қайтадан расмийлаштириб берамиз», деган ваъдасига ишониб ўзи сингари фермерлар  О.Кенжаев, М.Сайдалиев, А.Мадаминов ва И.Эргашевлар қатори, 2015-йилнинг 16-июль ойида ер майдонини туман захирасига қайтардилар. А.Иномжонов бу ишнинг натижасида 259 000 000 сўмлик зарар курди, лекин ваъдаларга ишониб индамади.
 
Уйлар қўрилгач собиқ фермерлар О.Кенжаев, М.Сайдалиев, А.Мадаминов ва И.Эргашевларга ер майдонидан қолган бурчак ерлар қайтадан расмийлаштирилиб берилди, лекин А.Иномжоновга ўзининг еридан қолган қисми берилмади ва кўп бор туман ҳокимлигига қилган аризалари бесамара қолди.
 
Унинг 10 йил мобайнида ишлаб келган ва ваъда қилинган ери Бувайда туман ҳокими қарори билан бу ерга алоқаси бўлмаган фуқаро – Аброржон Юлчиевга бириктирилди. Бундай қарор асосида «Бу ерданА.Юлчиев фойдаланиб келган ва унга тегишли бўлган ер майдони» деган ғирт ёлғон ётган эди.
 
Туман ҳокимининг қарорини олган фуқаро А.Юлчиев Фуқаролик ишлари бўйича  Қўқон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, тадбиркор А.Иномжонов томонидан 2007-йилда қўрилган қоровўлхона ва боғ учун қўйилган панжараларни бўзилишини талаб қилди ва, ажабо, ушбу суднинг судьяси Ш.Бозоров ишни А.Иномжоновнинг иштирокисиз кўриб чиқиб, аризани қаноатлантирди ва тегишли қарор чиқарди.
 
А.Иномжонов, ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, ўз аризасига асослантирувчи хужжатлар нусҳаларини илова қилиб фуқаролик ишини ўзининг иштирокида қайтадан кўриб чиқишини сўрайди.
 
Бироқ, суд аризага жавоб бермайди ва А.Иномжонов Фуқаролик ишлари буйича Қўқон туманлараро судига мурожаат қилади ва энди унга кассация тартибида шикоят келтиради.
 
Судья Ш.Бозоров томонидан ҳақ-ҳуқуқи паймол этилган А.Иномжонов Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат этиб, судья Ш.Бозоров устидан шикоят қилади, ва, ажабо, шикоятига Ш.Бозоров томонидан имзоланган жавоб олади.
 
Шундан сунг А.Иномжонов Фуқаролик ишлари бўйича  Қўқон туманлараро судининг раиси кўрсатмаси билан Фарғона вилоят Фуқаролик ишлари бўйича суди кассация инстанциясига шикоят киритиб, ўз шикоятига биринчи инстанция судига тақдим қилган хужжатлар илова қилиб топширади.
 
ФИБ Қўқон туманлараро судига раислик қилўвчи А.Нажмиддинова, кассация кўрилиши жараёнида судга «Ермулккадасти» Бувайда туман филиали томонидан ёлғон маълумот берилганлигини асословчи маълумотни инобатга олмайди, натижада биринчи инстанция судининг қарори қисман ўзгартирилади. Қоровўлхона ва метал панжаралар жавобгар А.Иномжонов томонидан бўздирилиши кучда қолади.   
 
Суднинг ажримидан норози бўлган А.Иномжонов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Холмумин Ёдгоровнинг сайёр қабулига киради ва унга  фуқаролик ишининг ҳоким қарорига нисбатан қисми маъмурий судда кўриб чиқилиши лозимлиги тушунтирилади.
 
Бироқ Риштон туман маъмурий судининг судья Х.Хакимов А.Иномжоновни судга тақдим этган асосли хужжатларини четда қолдириб, Бувайда туман ҳокимлиги ва «Ермулккадастр» бўлимининг рақамланмаган ва санаси кўрсатилмаган хатларига асосан Ҳал қилув қарори чиқарилиб, А.Иномжоновни манфаати бўзилмаган деб топилиб, аризаси қаноатлантирилишдан рад этилади.
 
Бу қарордан норози бўлган А.Иномжонов Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясига шикоят қилиб, барча судларга тақдим этган хужжатлар асосида шикояти қаноатлантирилишини сўрайди. 
 
Ва ниҳоят Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясида раислик қилўвчи вилоят судининг судьяси Ў.Пулатов барча хужжат ва ўтган ишларни ҳолисона баҳолаб, Риштон туман маъмурий судининг 2019 йил 30 май кунидаги ҳал қилўв қарорини бекор қилади, фуқаро А.Юлчиев номига чиқарилган Бувайда туман ҳокимининг 2017 йил 26 октябрь кунидаги Бувайда тумани ««Деҳқонобод» МФЙ Деҳқонобод қишлоғида жойлашган Юлчиев Аброр Ахматжновичга тегишли 2 қаватли савдо дўкони ва унга тегишли ер майдони фаолиятини кенгайтириш мақсадида доимий фойдаланиш учун бириктириб бериш тўғрисида»ги 1441 –сонли ва 2018 йил 17 январь 66-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топди. Охир оқибат, ҳақиқат қарор топди.
 
Лекин биз ҳуқуқий деб билган давлатда қандай қилиб ер майдонини намунали уйлар қўрилиши учун туман заҳирасига  қайтарилишига ариза берган, бошқа фермерлар сингари қўрилишдан қолган бурчак ер майдонилари ўзига эмас, ўзга фуқарога ноқонуний тартибда бириктириб берилган тадбиркор А.Иномжоновни дастлаб Бувайда туман ҳокимлиги томонидан аризалари қаноатлантирилмаганлиги ва ёлғон маълумотлар асосида шу ер участкасига алоқаси бўлмаган одамга бириктирилиши Бувайда туман ҳокимлигининг нияти поклигига шубҳа тўғдиради.
 
Ҳудди шундай шубҳалар, ишларни ҳолисони кўрмаган судларга ҳам тегишли. Уларга нисбатан Адлия вазирлиги ва тегишли ваколатлари бўлган идоралар тўғри баҳо беради деган умиддамиз.    
 
Бугунда тадбиркор А.Иномжонов Бувайда туман ҳокимлигига такроран фермер хўжалигидан қолган бурчак ер майдонини бириктириб берилиши юзасидан ариза киритган.
           
            Anhor.uz сайти бў ишларни кузатишга қарор қилди.
 
Фахриддин Кубаев, Anhor.uz муҳбири
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.