134 та табиий монополия субъекти фаолияти мониторинг қилинмоқда

На фото: Отабек Усманов. Источник: Комитета по развитию конкуренции и защиты прав потребителей

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов маълум қилди.

“Унда айтилишича, Ўтган 9 ойда иқтисодий тармоқ соҳаларидаги ўрганишлар натижасида истеъмолчилардан жами 80,1 млрд.сўмга яқин асоссиз даромадлар олинганлиги аниқланди. Ҳудудлар кесимида энг кўп қонунбузилишлар 122 та ҳолатда Тошкент вилоятида, 68 та ҳолатда Тошкент шаҳрида, 57 та ҳолатда Наманган вилоятида аниқланган”, – дейилади.

Жиззах вилояти мисолида эса аниқланган 26 ҳолатлар юзасидан етти мингдан ортиқ истеъмолчиларга асоссиз ундирилган маблағлар қайтарилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъминланган.

“Ҳисобот даврида, “Рақобат тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонунлари ва қонун ости хужжатлари талабларини бузиш бўйича 700 га яқин ҳолат аниқланган. 7 500 га яқин фуқаронинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб, 35,3 млрд.сўм ортиқча даромад олинганлиги аниқланган ҳолатлар юзасидан 3,8 млрд сўм маблағ фуқаролар фойдасига қайтарилганлиги маълум бўлди”, – дейди Отабек Усмонов.

– танлов (тендер) савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузиш ҳолати 472 та;

– маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларининг рақобатни чеклайдиган ҳужжатлари ҳамда ҳаракатларини тақиқлаш ҳолати 69 та;

– биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузиш 32 та;

– табиий монополия субъектларига ман этилган ишларни бажариш ҳолати 23 та;

– устун мавқени суиистеъмол қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлари ва келишувларини тақиқлаш, акцияларни (улушларни) олишда монополияга қарши талабларни бузиш ва бошқа ҳолатларни ташкил этади.

 7 минг 500 га яқин фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиниб, 35,3 млрд.сўм ортиқча даромад олинганлиги аниқлан ҳолатлар юзасидан3,8 млрд сўм маблағ фуқаролар фойдасига қайтарилди. Қолган 31,5 млрд.сўмлик ортиқча олинган маблағ истеъмолчиларга қайтариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинадиган бўлса энг кўп қонунбузилишлар 122 та ҳолатда Тошкент вилоятида, 68 та ҳолатда Тошкент шаҳрида, 57 та ҳолатда Наманган вилоятида аниқланган. Жиззах вилояти мисолида эса аниқланган 26 ҳолатлар юзасидан етти мингдан ортиқ истеъмолчиларга асоссиз ундирилган маблағлар қайтарилиб уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъминланган”, – дейилади хабарда.

Жумладан:

1. Навоий вилоятида жойлашган “Иссиқлик манбаи” ДУК томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йилдаги 239-сонли қарор билан тасдиқланган Низомнинг 36-банди талаблари бузганлиги натижасида жами 9,2 млрд сўм ортиқча олинган даромад олганлиги аниқланган.

2. “Жиззах вилоят ҲЭТ” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Табиий Монополиялар тўғрисидаги Қонуннинг 16-моддаси талаблари бузганлиги натижасида жами 3,8 млрд сўм ортиқча даромад олганлиги аниқланган ва истеъмолчиларга қайтарилган. 

3 Тошкент вилояти “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йилдаги 239-сонли қарор билан тасдиқланган Низомнинг 36-банди талаблари бузилганлиги натижасида жами 1,4 млрд сўм ортиқча даромад олинганлиги аниқланган.

Шунингдек, Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан юқоридаги каби таҳлилий ва соҳалар кесимида мониторинг ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Бундан ташқари, табиий монополия субъектлари сони 01.10.2023 йил ҳолатига 134 та бўлиб уларнинг асосий фаолиятларининг 11 та хизмат турлари бўйича мониторинг ишлари  олиб борилмоқда. Ушбу хўжалик юритувчи субъектларининг 65 таси (48 фоиз) давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобланса, 69 таси (52 фоиз) хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

“Жорий йилнинг 9 ойлигида 4 та хўжалик юритувчи субъектлар яъни, “UzGasTrade” АЖ, Наманган “Қишлоқичимликсувтаъминот” МЧЖ, Тошкент вилоят “YEROSTIGAZ” AЖ, Тошкент шахар “UZBEKISTAN AIRPORTS CARGO” МЧЖ каби корхоналар табиий монополия субъекти деб эътироф этилди ва 4 та “Самарқанд бурғу асбоблари” АЖ, Қува “Иссиқлик манбаи” ИЧК, Қўқон “Иссиқлик манбаи” ИЧК ва “Tошисиққуввати” ДУКлар ўз фаолиятини тугатганлиги сабабли ушбу мақоми бекор қилинган”, – дейилади ахборотда.

Шу билан бирга, табиий монополия субъекти деб эътироф этилган корхоналар рўйхати Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан табиий монополия субъекти ва унинг хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни бирлашган ахборот базасига киритиш, ушбу маълумотларни янгилаш, табиий монополия субъекти тўғрисидаги маълумотларни базадан чиқариш йўли билан амалга оширилган ҳақида Қўмитанинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали мунтазам маълумотлар бериб келинмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.