40 ёшли курашчи учинчи бор Олимпия ўйинлари қатнашчисига айланди

Фото: Olympic.uz

Ўзбекистон Делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари яна биттага кўпайди. Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов (-97 кг) Париж-2024 олимпиячилари сафидан жой олди.

Бу йил 40 ёшни қарши оладиган спортчи Қирғизистонда ўтаётган лицензион турнирга ажойиб спорт формасида етиб келганини кўрсатди. Саралашда япониялик Юри Наказатони мағлуб этган Ассакалов, ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар вакили Узур Жузупбековдан устун келди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.